- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Ўзбекистон-Aфғонистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Ўзбек-Aфғон бизнес-форуми ва Ўзбекистон-Aфғонистон чегараси савдо зонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Aфғон Ислом Республикаси саноат ва савдо вазири моувини Муқаддас Юриш бошчилигидаги 60 дан ортиқ афғон тадбиркорлари делегацияси иштрок этди.
Бизнез-форум иштрокчилари маҳалий ишлаб чиқаручилар маҳсулотлари 18 та соҳа юналиши бўйича, улардан қирқдан ошиқ (юздан ортиқ маҳсулот) Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшма корхоналари билан танишишди.
Aфғон студентлари учун ташкил этилган таълим марказида ўзбек ва афғон иштрокчилари тақдимоти бўлиб ўтди.
Кириш нутқи билан форумни Савдо-саноат палатаси раиси Aдхам Икромов ва Сурхандарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошлаб беришди.
Бу бизнез-форумда афғон иштрокчилари билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди ва алоқаларни янада ривожлантирмоқ мақсадида савдо майдонларини яратиш таклиф қилинди. Бундан ташқари уюшма раиси моувини Бахтиёр Бобокулов Рошанзода Групп компанияси раиси ҳамда Aфғон Ислом Республикаси шахта ва саноат раиси Рошанзада Саид Мохаммад Тахер билан музокаралар олиб борди ва Рошанзода Групп компанияси билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди.
Шунингдек 60 дан ортиқ афғон кампаниялари иштирок этган тадбир якунига кўра, бир қанча экспорт шартномалари тузилиб нефткимё, енгил саноат, озиқ-овқат ва қурилиш материалларини етказиб беришга келишиб олинди.