“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари тайинланди


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг тақдимномасига кўра, Aзизбек Aбдулазизович Баҳодиров “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарорига асосан, уюшма раисининг илм-фан ва инновасиялар бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.


Aзизбек Баҳодиров 2017 йилнинг февралъ ойидан буён Тошкент архитектура-қурилиш институтининг қурилиш технологияси ва ташкилиёти кафедраси мудири лавозимида ишлаб келаётган эди. Наманган муҳандислик-педагогика институтининг қурилиш факулътетини 1998 йилда тамомлаган.


2012-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Тошкент архитектура- қурилиш институтида турли лавозимларда ишлаган. У техника фанлари доктори, профессор.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech