- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Қурилиш материаллари саноати тармоғида олий маълумот олишда янги имкониятлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сонли “2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорининг 6-бандига кўра, олий таълим муассасаларига 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг (иш берувчилар) эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кундузги бакалавриат таълим йўналишларига мос бўлган йўналишлар доирасида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилган.
Бунда, ўқишга қабул қилиш тегишли иш берувчиларнинг тавсияси асосида камида беш йил иш стажига эга бўлган ходимлар ҳисобидан кейинчалик ушбу тизимда беш йил ишлаб бериш шарти билан иш фаолиятига мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат натижаларига асосан амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёнига 20-илова бўлган Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш Тартиби тасдиқланган.
Мазкур баённинг 21-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқланган бўлиб, мазкур рўйхатнинг 18-қаторида Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари (“Ўзсаноатқурилишматериаллари) уюшмаси қайд этилган.
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2019 йил 15 июлдаги 58-сонли буйруғи қабул қилинган.
Мазкур буйруқга кўра, уюшма таркибидаги корхоналарнинг ўқишга талабгор ходимлари бўйича қуйидаги ҳужжатлар:
Ходимни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг раҳбар имзоси ва корхона муҳри билан тасдиқланган нусхаси;
Ходимнинг меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма;
Корхонанинг расмий бланкасида раҳбар ва бош ҳисобчи томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган, талабанинг бутун ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-шартнома маблағларни ўз вақтида тўлаб бериш бўйича кафолат хати асли;
Ходимнинг фуқаролик паспорти нусхаси;
Ходимнинг тўлдирилган жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг тасдиқланган нусхасини тақдим этган уюшма таркибидаги корхоналарнинг мурожаат хатларига асосан:
ходим ишлаб турган корхона (иш берувчи)нинг расмий бланкасида раҳбар ва бош ҳисобчи томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган, талабанинг бутун ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-шартнома маблағларни ўз вақтида тўлаб бериш бўйича кафолат хати аслига асосланган ҳолда, уюшма расмий бланкасида тегишли кафолат хати расмийлаштирилади;
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг расмий хат бланкасида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёнига 20-илова бўлган Тартибнинг иловаси бўлган Тавсиянома бланкасининг шаклига кўра, AA серияси билан 000001 дан бошланадиган ўсиб бориш тартибида белгиланган тартибда тегишли Тавсиянома берилади.
Давлатимиз раҳбари томонидан берилган имкониятлардан тўғри ва самарали фойдаланинг!
Барча саволлар бўйича қуйидаги телефон рақами: 71 215 68 23 орқали жавоб олишингиз мумкин.