- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Ўзбек-Беларусъ минтақалараро форуми ва «Маде ин Узбекистан» миллий кўргазмаси
2019 йилнинг 1-2 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Беларусъ Республикасига расмий ташрифи кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 608-ф-сонли фармойишига мувофиқ, кўзда тутилаётган ташриф доирасида Ўзбек-Беларусъ минтақалараро форуми, ҳамда жорий йилнинг 29 июлъ – 3 август кунлари Минск шахрида «Маде ин Узбекистан» миллий кўргазмаси ўтказилиши белгиланган.
«Маде ин Узбекистан» миллий кўргазмасида Ўзбекистон Республикасининг барча соҳалари, шунингдек қурилиш материаллари саноати иштирок этади.
Ушбу кўргазмада «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси стенди учун 36 метр квадрат жой ажратилган. Бугунги кунда уюшма томонидан кўргазмада намойиш этиш учун 30 дан ортиқ маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган 100 дан ортиқ қурилиш материаллари рўйхати шакллантирилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси маҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарни 2019 йил 29 июлъ 2 август кунлари Минск шахрида бўлиб ўтадиган тадбирда фаол иштирок этишга таклиф қилади.
Шунингдек, Уюшманинг стендини юқори савияда ташкил этиш, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қурилиш материаллари соҳасида эришилган ютуқларини тўлиқ намойиш қилиш мақсадида, маҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан жорий йилнинг 24-июлига қадар «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасига корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намуналари, реклама роликлари, тарқатма материаллар ва маҳсулотнинг экспорт учун тижорат таклифларини тақдим этишларини сўраймиз.
Маълумот учун телефон: +99871 281-46-59, +99899 842-44-22.