- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги №ПҚ-4337 сонли “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори билан қўйидаги имтиёзлар ва преференсиялар тақдим этилиши қўрсатиб ўтилган:
экспорт олди шартномалари учун берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш;
тижорат банкларининг кредитларига кафиллик бериш;
маҳсулотларни экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсасия қилишга субсидиялар тақдим этиш;
хорижий кўргазмаларларда иштирок этиш харажатларини қоплаш (кўргазма стенди майдонини ижара харажатларини қоплаш);
ишлаб чиқарилган маҳсулот учун хорижий мувофиқлик сертификатини олишга кетган харажатларини қоплаш, шунингдек ИСО:9001 учун.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган имтиёзлар ва преференсияларни олишга манфаатдор бўлган ташкилотлар рўйхатини шакллантирииш амалга оширилмоқда.
Юқоридагиларга қизиқиш билдирган тақдирда, таклифларингизни жорий йилнинг 8 августгача тақдим этишингизни сўраймиз.
Маълумот учун: +99890 903 43 35 Садинов Рустам (Ташқи иқтисодий фаолият, экспортни ривожлантириш ва логистика бошқармаси бошлиғи) телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.