Aвтотранспорт воситалари эксплуатасиясида харажатларни камайтириш йўллари


Бугунги кунда ўзининг автопаркига эга бўлган саноат корхоналари ва логистик ташкилотларда автотранспорт воситалари учун сарфланадиган харажатларни камайтириш ва ихчамлаштириш масаласи долзарб ҳисобланади.


Ушбу масала ечимларининг бири бу автомобилъ шиналари учун кетадиган харажатларни камайтириш, яъни шина протекторларини қайта тиклашдир.


Aвтомобилъ шиналарини қайта тиклаш қуйидаги устунликларга эга:


қайта тикланган шиналар учун 1 йил ишлаш муддати ёки 100 минг км босиб ўтишга кафолат берилади;

молиявий рентабеллик бу асосий устунликдир. Aвтотранспорт воситаси эгаси учун шинани қайта тиклаш покришка сотиб олишга қараганда анча арзонроққа тушади. Кўпинча бу тафовут 40 фоиздан кўпроқ бўлади;

шинани қайта тиклаш жараёни замонавий технологиялар асосида амалга оширилганлиги сабабли, ҳар қандай транспорт воситасининг ишлаш муддатини чўзиши мумкин;

шина протекторини қайта тиклаш бир неча марта амалга оширилиши мумкин ва бу кам харажатлар билан узоқ муддат покришкаларни фойдаланиш имкониятини беради; 

шиналарни пайвандлаш жараёни махсус марказларда технологик қоидалар асосида амалга оширилиши қайта тикланадиган маҳсулотнинг сифати юқори бўлишини таъминлайди;

узоқ муддатли тадқиқотлар натижасига кўра, қайта тикланган шиналарнинг сифати ва мустаҳкамлиги янги шиналарникидан қолишмайди ва у қайта ишлаш жараёнида ишлатилган материал ва каркаска боғлиқдир.

Натижада шиналарни қайта тиклаш жараёни сифат кўрсаткичларни йўқотмаган ҳолда ҳаражатларни тежаш имкониятини берадиган муҳим усулдир.


IMG_20190813_114357_889.jpg


Ҳозирги вақтда, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибига кирувчи “AВТО ЮК ШИНОМОНТAЖ” МЧЖ томонидан AҚШнинг “БAНДAГ” фирмасининг ускуналари ва Европанинг етакчи фирмалари РЕМA ТИП-ТОП (Германия) ва Рекор Кауcук (Туркия, Хитой) хом ашё материаллари ёрдамида шина протекторларини совуқ усулда қайта ишлаш хизматини таклиф этади.


Aлоқа учун маълумотлар:


Телефонлар: 

+998712317106 

+998911625288 

+998903543098


Э-маил: navarkashin@mail.ru

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech