Экспорт фаолиятини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан тармоқ корхоналарига қўшни мамлакатларга экспортни кенгайтиришларида доимий равишда амалий ёрдам кўрсатиб борилмоқда.


Ҳозирги кунда Aфғонистон Ислом Республикасида (Қобул шаҳри) бизнес-форум ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.


Шу муносабат билан “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан ўз маҳсулотларини экспорт қилмоқчи бўлаётган ҳамда мазкур тадбирда иштирок этиш истагини билдирган компаниялар рўйхати шакллантирилмоқда.


000023_537355_big.jpg


Ушбу бозорнинг Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларига бўлган сезиларли эҳтиёжини инобатга олган ҳолда ҳамда экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси биргаликда фаолият юритишни таклиф этади.


Маълумот учун: 2018 йил бўйича Aфғонистон Ислом Республикасидаги импорт таҳлили ушбу мамлакатда жумладан Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган бир қатор қурилиш материалларига бўлган сезиларли эҳтиёж мавжудлигини кўрсатмоқда.


Мазкур давр мобайнида 175 млн. доллардан ортиқ миқдорда қурилиш материаллари импорт қилинган бўлиб, шулардан қуйидагиларини алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим:


цемент, мармар, травертин ва бошқалар - 95,1 млн. доллар;

пигментлар, бўёқлар, локлар ва шпатлёвка - 22,1 млн. доллар;

пластмасса ва ундан ясалган буюмлар - 12,1 млн. доллар;

тош, гипс, цемент ва асбестдан ясалган буюмлар - 5,8 млн. доллар;

керамика буюмлари - 2,9 млн. доллар;

ойна ва ундан ясалган буюмлар - 1,3 млн. доллар.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech