- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- «Оҳангаронцемент» AЖ ойлик маҳсулот етказиб бериш бўйича рекорд ўрнатди
Оҳангарон цементчилари касб байрами – Қурувчилар куни – арафасида 2019-йилнинг 7 ойини якунлини эълон қилди. “Оҳангаронцемент” корхонаси жамоаси (“ЭВРОЦЕМЕНТ груп” Холдинги таркибига киради) ушбе даврда 1,1 млн тонна цемент ишлаб чиқарди, бу ўтган йилнинг айни даври кўрсаткичининг учдан бирига (29%)га кўп.
Корхона ойлик маҳсулот етказиб бериш бўйича рекорд ўрнатиб, ўз мижозларига 34% кўп цемент етказиб берди: 2019 йилнинг июл ойида 190 349 тонна цемент етказиб берилиши 2013-йилдан буён энг юқори натижа бўлди.
Ишлаб чиқариш ва маҳсулот етказиб бериш кўрсаткичларининг ўсишига корхонанинг тоғ-кон хўжалиги ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар: январ-июл ойлари мобайнида бир миллион тоннадан кўпроқ оҳактош қазиб олинди. Жорий йил бошида тоғ-кон ускуналари паркини модернизация қилиш бўйича инвестиция дастури доирасида сотиб олинган ШACМAН русумли юк ташиш машиналарини эксплуатация қилиш уларнинг ишончлилиги ва самарадорлигини тасдиқлади.
Қиш мавсумида технологик ускуналарни юқори сифатли таъмирланиши ва завод жамоасининг масъулиятли меҳнати эвазига "Оҳангаронцемент" корхонаси ҳар йили қурилиш мавсумининг юқори чўққисида истеъмолчиларга цементни барқарор етказиб беради.
Цементчиларнинг касб байрами - Қурувчилар куни муносабати билан корхонанинг юқори натижаларга эришишига катта ҳисса қўшган ходимлари тантанали равишда тақдирланди. Энг яхши ходимлар "ЭУРОЦЕМЕНТ гроуп" нинг нишонлари ва мукофотлари, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ва "Оҳангаронцемент" акциядорлик жамиятининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. Байрамда шунингдек, ишчи номинациялари бўйича касбий маҳорат танловининг совринли ўринлари соҳииблари, спорт мусобақалари ғолиблари ва анъанавий болалар расмлари танлови иштирокчиларини табрикладилар.