Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 11-центябрдаги №756 сонли “Ўзбекистон Республикаси Инвестисиялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.


Шуни айтиб ўтиш керакки, экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам қуйидагилар билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартибида кўрсатилади:


шартномага мувофиқ халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимларни жорий этиш;


шартномага мувофиқ тақдимотлар ва реклама компанияларини, шу жумладан миллий маҳсулотлар ва брендларни салоҳиятли савдо бозорларига олиб чиқиш учун ўтказиш;


шартномага мувофиқ халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш;


шартномага мувофиқ хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш;


Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш харажатларини қоплаш;


хорижий мамлакатларда бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш харажатларини қоплаш;


кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш харажатларини қоплаш.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech