Германия Федератив Республикаси «Импорт Промотион Деск» лойиҳасига Ўзбекистон Республикасини қўшишни режалаштирмоқда


Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонаси «Импорт Промотион Деск» лойиҳасига Ўзбекистон Республикасини қўшиш бўйича ишлар олиб бормоқда.


Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси томонидан олиб борилган музокаралар натижаларига кўра, Германия томонидан Ўзбекистонни «ИПД» лойиҳасига киритиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини ҳамда Германияга импорт қилиб олиб келинадиган маҳсулот турларини аниқлаш мақсадида 2019 йилда республиканинг экспорт имкониятларини ўрганиш учун тадқиқотлар ўтказишини маълум қилди.


Лойиҳанинг амалга оширилиш мобайнида ишлаб чиқарувчи корхоналар Европа маҳсус кўргазмаларида иштирок этиш учун саралаб олинади. Лойиҳанинг натижаларига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва немис харидорлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланиши режалаштирилган. Лойиҳанинг амалга ошириш миллий маҳсулотларнинг Европа бозорларига экспортини оширишга ёрдам беради.


Маълумот учун: «ИПД» - Германия Федерал иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги томомнидан молиялаштириладиган лойиҳа бўлиб, немис импортёрларини ҳамкор давлатлардан ишончли маҳсулот етказиб берувчилар билан таъминлашга йўналтирилган.


Қўшимча маълумот олиш учун илова билан танишиб чиқинг ёки +99871-281-46-59 рақамига қўнғироқ қилинг.



Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech