“Тожикистон-2019” Ҳалқаро универсал кўргазма ярмаркасини ўтказиш тўғрисида


Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчиларни Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида 2019-йил 24-26 октябръ кунлари бўлиб ўтадиган “Тожикистон-2019” Ҳалқаро универсал кўргазма ярмаркасига иштрок этишни таклиф қилади.


Кўргазманинг асосий ёналишлари:


қурилиш, автомобил йўллар, куприклар, тоннеллар, турар жойлар қурилиши;

қурилиш материаллари, қурилиш, коммунал, йўл, каръэр техникаси;

маҳалий хом ашиёдан қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун қурилма ва бошкалар.

Кўргазма иштрокчилари учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қуйидаги харажатлари қоплаб берилади:


рўйхатга олиш йиғимлари;

кўргазма майдонларини (шу жумладан стендларни жойлаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда) ҳамда кўргазма стенди ва жиҳозларини ижарага олиш харажатлари;

стендларни ишлаб чиқариш, монтаж ва демонтаж қилиш, қўшимча кўргазма ускуналари ва мебелларни ижарага олиш бўйича хизматлар ҳақи (шу жумладан фриз ёзуви ва стенд дизайни учун);

электр таъминоти манбаларига уланиш;

кўргазма экспонатларини етказиб бериш учун транспорт харажатлари;

қўшимча кўргазма хизматлари ҳақи (стендни тозалаш ва қўриқлаш, алоқа воситаларини улаш ва бошқалар);

салоҳиятли импорт қилувчи харидорларни топиш учун хорижий ихтисослаштирилган компанияларни жалб қилиш учун тўловлари;

тақдимот материаллари, брошюралар ва буклетларни тайёрлашга кетадиган харажатлари.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан ушбу кургазмада иштрок этадиган ташкилотлар рўйхатини шакллантирииш амалга оширилмоқда.


Юқоридагиларга қизиқиш билдирган тақдирда, таклифларингиз бўйича жорий йилнинг 27 центябргача куйидаги контакларга мурожаат этишингизни сўраймиз: тел.: +998909551952 Исаев Баходир Каримович, el.pochta: вес [ат] uzsm.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech