- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Ўзбекистон–Туркия: Янги ҳамкорлик истиқболлари
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасида Туркия давлати ишбилармон доира вакиллари делегасияси раҳбари, “МУСAИД” мустақил саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси президенти Aбдураҳмон Каан билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда икки томонлама ишончли алоқаларни ривожлантириш, айниқса қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилди. Йиғилишда мамлакатимизда янги турдаги маҳсулотлар тайёрлаш, замонавий технологияларни соҳага жалб қилиш, ўзаро тажриба алмашиш, қурилиш материаллари дўконлар тармоғини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, тадбирда соҳага хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш бўйича ҳам фикр борди.
Йиғилиш сўнггида ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, келгусида ҳамкорликда фаолият олиб бориш бўйича келишувга эришилди.
Маълумки, Туркия қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича дунёда кўзга кўринган давлатлардан бири саналади. Ҳозирги кунда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси масъуллигида Туркия давлати билан ҳамкорликда умумий қиймати 16,5 AҚШ доллари бўлган қурилиш материаллари учун кимёвий қўшимчалар ва труба-фитинглар ишлаб чиқариш бўйича 2 та лойиҳа амалга оширилмоқда.