- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан халқаро семинар ташкил этилди
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан “РҲИ Магнесита” (Aвстрия) компанияси билан ҳамкорликда цемент корхоналари мутахассислари учун “Цемент саноати печларида ўтга чидамли ғиштлар ишлатилишининг назарий ва амалий масалалари” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди. Мазкур тадбир соҳа ходимларининг ушбу йўналиш бўйича назарий ва амалий билимларини ошириш, корхоналар ўртасида ўзаро тажриба алмашиниш ва мавжуд муаммоли масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилди.
Унда мамлакатимиздаги барча цемент ишлаб чиқарувчи завод мутахассис ва муҳандислари иштирок этишди. 2 кун давом этган семинарда Унитҳерм Cемcон (Aвстрия) компаниясининг цемент саноати печларида қўлланилувчи ёндиргичлари (горелкалари), уларни қўллаш натижасида табиий газ ва муқобил ёқилғиларни ишлатиш имкониятлари, ёқилғининг ёниш самарадорлигини ошириш ва сарфини камайтириш масалалари муҳокама қилинди.
20190925_105854.jpg
Цемент ишлаб чиқариш корхонасининг асосини цемент ярим тайёр маҳсулоти - клинкерни ишлаб чиқарувчи печлар ташкил этади. Aмалдаги ва ишга тушиши кутилаётган барча цемент корхоналари учун айнан печларнинг тўхтовсиз, юқори унумдорлик ва кам ёқилғи сарфи билан ишлаши жуда муҳимдир. Чунки айнан печнинг самарали ишлаши корхонанинг ишлаб чиқариш хажмлари, маҳсулот сифати ва таннархи каби асосий кўрсаткичларини белгилаб беради.
Ўз навбатида печнинг тўхтовсиз ва самарали ишлаши эса асосан унинг ўтга чидамли ғиштлардан ҳосил қилинган ички ҳимоя қатламига (футеровкасига) чамбарчас боғлиқдир.
Шу боис соҳа ходимларига цемент ишлаб чиқариш корхоналарининг тўхтовсиз ва самарали ишлаши, маиший ва саноат миқёсидаги истеъмолчиларга сифатли ва мақбул нархлардаги цемент етказиб бериш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Маълумот учун, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан яқин келажакда 20 дан ортиқ йирик, ўрта ва кичик қувватдаги цемент ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш хисобига республикадаги цемент ишлаб чиқариш хажмларини жорий йилда 11,0 млн тоннага, 2025 йилга келиб 20,0 млн. тоннага етказиш кўзда тутилган.