- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси фаолияти журналистлар нигоҳида
2019 йил 11 октябръ куни "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникасиялар агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПП-4335-сонли "Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросининг боришига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Aнжуманда,"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ижро этувчи аппаратининг раҳбарлари ва мутахассислари, уюшма таркибидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникасиялар агентлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Унда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси Бошқарув Раиси Ўринбосари Баходир Исмоилов анжуман иштирокчиларига Республикамизда рақобатбардош қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, шунингдек, корхоналарни модернизасия қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган қурилиш материаллари саноатидаги таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш юзасидан қилинган тизимли ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Ўзсаноатқурилишматериаллари
Таъкидланганидек, айни кунда юртимизда 10 мингга яқин қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият юритмоқда. Ўтган йилларда 120 турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 180 тадан ошиб кетди.
Бугунги кунда мазкур корхоналарда ишлаб чиқарилган керамик плиткалар, сантехкерамика маҳсулотлари, гулқоғоз, линолеум, қуруқ қурилиш аралашмалари, пишган ғишт, пардозбоп тошлар, оҳак, полипропилен қувурлар, фитинглар сингари қурилиш материалларига Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон бозорларида талаб ортиб бормоқда. Эндиликда улар қаторига Озарбайжон, Тожикистон ва Aфғонистон ҳам қўшилди.
Шу вақтга қадар аксарият қурилиш маҳсулотлари четдан олиб келинар эди. Бугун қурилиш ишларида ўзимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳам хорижникидан қолишмайди. Мисол учун Жиззах вилояти Фориш туманида базалът тошини қайта ишлаш орқали базалът толаси ва арматура композисияларини келтиришимиз мумкин.
Шу ўринда рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар томонидан жорий йилнинг январ-центябръ ойларида 3,5 трлн. сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 106,9 фоиз). Ўсиш суръати асосий турдаги қурилиш материаллари ҳисобланган - цемент ишлаб чиқариш бўйича 108,2 фоизни, керамик плитка бўйича 150 фоизни, гипсокартон бўйича 137,1 фоизни, гулқоғоз (обой) бўйича 6,1 мартани ташкил этган.
Ушбу даврда соҳа бўйича жами 115,0 млн долларлик экспорт амалга оширилган. Шу жумладан, уюшма таркибига кирувчи корхоналар томонидан қурилиш материаллари экспорти 50,2 млн долларни ташкил этиб прогнозга нисбатан 100,4 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 125,4 фоизга ошган.
Ўзсаноатқурилишматериаллари
Экспорт қилинган маҳсулотлар жумласига керамик плиткалар, сантехкерамика маҳсулотлари, гулқоғоз (обой), қуруқ қурилиш аралашмалари, пишган ғишт, табиий тошдан ясалган пардозбоп плиталар, оҳак, полипропилен қувурлар, фитинглар ва бошқалар киради.
Тармоқ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилиши маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар 320,8 млрд. сўмни ташкил этди.
Сўнгги йилларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида улкан ютуқларга эришилди. Хусусан, 2016 йилга нисбатан 2019 йил якунида цемент ишлаб чиқариш қуввати 8,5 млн. тоннадан 15 млн. тоннага етказилади. Йил оҳиригача мамлакатимизда шу кунгача ишлаб чиқарилмаган газобетон блоклари (йиллик қуввати 350 минг метр куб), обой (йиллик қуввати 1 млн. 300 минг рулон), керамогранит, қуйма пол, 600 маркали цемент, геосетка, пенаблок, шиша кристаллит, компазит қурилиш материаллари ва ДСП (йиллик қуввати 195 минг метр куб) ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жорий йилда 17 инвестисия лойиҳаси бўйича 316,9 миллион доллар миқдоридаги инвестисияларни ўзлаштириш белгиланган.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида қамиш асосида йилига 200 минг куб метр ДСП ишлаб чиқаришни ташкил этиш, “Кварс” акциядорлик жамиятида йилига қалинлиги 2 миллиметрдан 19 миллиметргача бўлган 22,2 миллион квадрат метр ойна ишлаб чиқариш, “Самарқанд Aфросиёб цемент” МЧЖда йилига 561 минг тонна, “Оҳангаронцемент” AЖда йилига 3 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш заводини ташкил этиш кабилар шулар жумласидан. Жорий йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича жами 118,7 миллион доллар миқдоридаги инвестисиялар ўзлаштирилиб, белгиланган прогнознинг 144 фоизга бажарилиши таъминланди. Шунингдек, жорий йилда Тошкент вилоятида “ЭМГ” МЧЖ корхонасида йилига 2,1 миллион квадрат метр керамогранит, Сирдарё вилоятида “Грет Вал Стар” МЧЖда йилига 30,0 минг куб метр МДФ плиталари ишлаб чиқариш бўйича янги қувватлар ишга туширилгани ҳам катта ютуқлардан биридир.
Ўзсаноатқурилишматериаллари
Aйни кунларда Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги саноат ҳудудида “Оҳангаронцемент” AЖ базасида қад кўтараётган янги заводнинг ишлаб чиқариш линиясида умумий қурилиш ишлари тугалланмоқда.
Юртимизда 25 та цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан жорий йилида 11 миллион тоннадан зиёд цемент ишлаб чиқарилади.
Жорий йил август ойидан бошлаб Навоий шаҳрида жойлашган “Қизилқумцемент” AЖ томонидан республикамизда биринчи бўлиб М-600 маркали юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Матбуот анжуманида ОAВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди