- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Янги цемент заводи қурилмоқда
Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида 2017 йилнинг 5 апрелида Россия ва Ўзбекистон давлат раҳбарларининг учрашуви доирасида “ЭУРОCЕМЕНТ гроуп” холдинги ҳамда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми қабул қилинган эди. Унга кўра, уюшма маъсуллигида “ЭУРОCЕМЕНТ гроуп” холдинги томонидан “Оҳангаронцемент” AЖ ҳудудида қурилиш материаллари класстерини ташкил этиш бўйича умумий қиймати 200 млн доллар бўлган йирик лойиҳа амалга оширилиши белгиланган.
Ўзсаноатқурилишматериаллари
Лойиҳага кўра, бу ерда цементдан тортиб, тайёр темир-бетон маҳсулотларигача ишлаб чиқарилади. Хусусан, йилига 144 минг куб метр бетон, 30 минг куб метр темир-бетон, цемент ва металлургия саноати учун йилига 3500 тонна оловбардош ғиштлар тайёрланади.
Ўзсаноатқурилишматериаллари
Кластернинг энг йирик лойиҳаси Оҳангарон шаҳрида йиллик қуввати 3 млн. тоннани ташкил этувчи янги цемент заводидир. Заводга дунёга машҳур энергия тежамкор, инновасион Тҳйссен Крупп, Гебр Пфеиффер, Aумунд, ИКН, Фивес Пиллард технологиялари ўрнатилади. Бунинг натижасида энергия сарфи 2 баробарга камаяди. Шу билан бирга 400 та янги иш ўринлари яратилади. Қурилиш-монтаж ишлари 2018 йилда бошланган бўлиб, лойиҳа 2020 тўлиқ фойдаланишга топширилади. Aйни пайтда лойиҳалаш ишлари 96, ер ишлари 98, монолит қуйиш жараёни эса 90 фоиз бажарилди. Бунёдкорлик ишлари амалга оширилгач бу ерда юқори маркали, сифатли цемент маҳсулоти ишлаб чиқарилади.
Ўзсаноатқурилишматериаллари
Маълумот учун: “Оҳангаронцемент” AЖ Тошкент вилоятидаги энг йирик цемент ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. Завод йилиги 2,2 млн. тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига эга бўлиб, бу Ўзбекистонда цементга бўлган талабнинг 22 фоизини ташкил этади.