Сурхондарёда қиймати 144 миллион долларлик цемент заводи ишга тушди


Ўтган йили Шеробод туманида цемент заводи ишга туширилган эди. Бу йил Жарқўрғон туманида «Сурхонцементинвест» хорижий корхонаси барпо этилди. Бу ерда Германия, Aвстрия, Россия ва Хитойдан замонавий технология ва ускуналар ўрнатилди.


Лойиҳа қиймати қарийб 144 миллион доллар бўлган корхонанинг биринчи босқичи якунланган. Завод тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, йилига 1,1 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилади ва 750 минг тонна цемент экспорт қилинади, 1 125 киши иш билан таъминланади.


1. Ўзсаноатқурилишматериаллари


Президент Шавкат Мирзиёев ушбу завод салоҳияти билан танишди.


2. Ўзсаноатқурилишматериаллари


- Сурхондарё вилоятининг иқтисодий имкониятлари жуда катта. Бу ерда ерости бойликлар кўп. Менделеев даврий жадвалидаги деярили барча элементлар бор. Бундан оқилона фойдаланишимиз, халқимиз манфаати учун ишлатишимиз керак, - деди Президентимиз.


Шунингдек, келгусида 12 миллион доллардан зиёд инвестисия жалб қилиш орқали қуруқ қурилиш аралашмалари, гидратланган оҳак, темир-бетон маҳсулотлари ҳам тайёрлаш режалаштирилган.


3. Ўзсаноатқурилишматериаллари


Шу ерда вилоятда саноат, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ичимлик ва оқова сув тизимларини яхшилаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини оширишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.


Вилоятнинг ҳар бир туманида 9-12 қаватли уйлар қуриш, Денов тумани иқтисодиётини ривожлантириш, туманда эркин иқтисодий зона ташкил этиш, вилоят экспорт салоҳиятини ошириш, кўпроқ инвестисиялар жалб қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.


4. Ўзсаноатқурилишматериаллари


5. Ўзсаноатқурилишматериаллари


6. Ўзсаноатқурилишматериаллари


7. Ўзсаноатқурилишматериаллари


8. Ўзсаноатқурилишматериаллари


 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech