- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Қашқадарё вилоятида янги цемент заводи қурилади
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 24-25 февралъ кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида вилоятда замонавий, энергия тежамкор цемент заводини ташкил этиш бўйича кўрсатма берган эди.
Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси Қашқадарё вилоят ҳокимлиги билан биргаликда Хитой Республикасининг “Чина Aнҳуи Cонч Co.Ltd” компанияси вакиллари билан Китоб туманида (261 млн тонна охактош захираси мавжуд) 200 млн. доллар тўғридан-тўғри инвестисия ҳисобига йиллик қуввати 1,5 mln.tonna цемент ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилди. Натижада, 2018 йилнинг 2 май кунида “Aнҳуи Cонч Cемент Cо.,Лтд” Хитой корпорацияси вакили томонидан Китоб туманида “Қарши Cонч цемент” хорижий корхонаси давлат рўйхатдан ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги томонидан кон, завод қурилиши ҳамда йўл қурилишлари учун 250 гектар ер майдонлари ажратиб берилди. Шу билан бирга “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан лойиҳага барча зарурий рухсатномалар олинишида амалий ёрдам берилди.
Бугун янги цемент заводини қурилиш ишларига старт берилди. Унда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди.
Қурилиш ишлари 2019-2020 йилларда амалга оширилади. Aйни пайтда бу ерда тупрок ва ер ишлар бажарилмоқда. Шу кунгача 13,9 млн AҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри ҳорижий инвестисия ўзлаштирилди.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида бозорга импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп юқори сифатли цемент маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Маълумот учун, куни кеча, давлатимиз раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Жарқўрғон туманида лойиҳа қиймати қарийб 144 миллион доллар бўлган «Сурхонцементинвест» хорижий корхонасининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилган эди.