“Made in Uzbekistan” Халқаро миллий маҳсулотлар кўргазмаси


Куни кеча "Ўзекспомарказ" МКК AЖ кўргазмалар залида Ўзбекистон Республикаси Инвестисиялар ва ташқи савдо вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган "Маде ин Узбекистан 2019" Халқаро миллий маҳсулотлар кўргазмаси ўз ишини бошлади. Кўргазмани ўтказишдан асосий мақсад маҳаллий корхоналарнинг экспортга йўналтирилган маҳсулотларини намойиш этиш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан барқарор ва узоқ муддатли ҳамкорликни ўрнатишдан иборатдир.


Кўргазмада иқтисодиётнинг тоғ-кон саноати, нефт-газ сектори, кимё ва фармасевтика саноати, автомобилсозлик ва машинасозлик саноати, электротехника, қурилиш материаллари, тўқимачилик ва чарм-поябзал саноати, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, шунингдек молия муассасасалари хизматлари, халқ-амалий санъати ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди.


Таъкидлаш жоизки, экспортни кенгайтириш ва хорижий инвестисияларни кенгроқ жалб қилиш мақсадида ушбу кўргазмада “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги йирик корхона ва заводлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.


Кўргазма доирасида миллий иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳияти тақдимоти, тайёр тўқимачилик маҳсулотларининг мода намойиши ўтказилади, қўл санъати ва миллий ошхона маҳсулотларини тайёрлаш жараёнлари намойиш этилади.


Халқаро миллий маҳсулотлар кўргазмаси 25 октябрга қадар давом этади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech