Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати Чина Интернатионал Импорт Эхпо” халқаро кўргазмасида


5-10 ноябр кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида иккинчи Чина Интернатионал Импорт Эхпо 2019 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.


Кўргазмада дунёнинг 64 мамлакати, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг стенди намойиш этилмоқда. Ўзбекистон миллий стенди Cоунтрй Павилионъдан жой олган.


Ўзбекистондан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекцияси, «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзсаноатқурилишматериаллари», «Ҳунарманд», «Ўзбекистон асаларичилиги», «Ўзчармсаноат», «Ўзелтехсаноат» уюшмалари, «Ўзбекозиковкатхолдинг» ХК, «Ўзкимёсаноат» AЖ, Узумчиликни ривожлантириш агентлиги каби давлат идоралари ва компаниялари иштирок этмоқда.


Эътиборлиси, халқаро анжуманда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари акс этган стенд билан қатнашди. Халқаро кўргазма доирасида Ўзбекистонда тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати ривожи, соҳадаги янгиликлар хусусида тақдимот бўлиб ўтди. Шунингдек, Хитой Халқ Республикасининг қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи компаниялари билан йирик инвестиция лойиҳалари бўйича учрашув ва музокалар ўтказилди.


Маълумот учун: Чина Интернатионал Импорт Эхпо Шанхайда 2018 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Уни ташкил этиш ташаббуси ХХР раиси Си Сзинпин томонидан 2017 йил май ойида Пекинда бўлиб ўтган «Бир макон, бир йўл» халқаро ҳамкорлик форумида илгари сурилган.



Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech