Тошкентда «Цемент саноати ва бозори» ХVII Марказий Осиё халқаро конференсияси ўз ишини бошламоқда


Бугун пойтахтимиздаги “Интернатионал Ҳотел Ташкент” меҳмонхонасида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва Россия Федерациясининг “Бизнес Сем” компанияси ҳамкорлигида анъанавий “Цемент саноати ва бозори” ХВИИ халқаро конференсияси доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда мутасадди ташкилот вакиллари, халқаро экспертлар, хорижий ва маҳаллий компания вакиллари ҳамда ОAВ ходимлари иштирок этишди. Унда келгусидаги режалар, цемент саноатини ривожлантириш бўйича йирик инвестисия лойиҳалар ва Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган конференсия ҳақида йиғилганларга тўлиқ маълумот берилди.


Таъкидланишича, “Цемент саноати ва бозори” ХВИИ Марказий Осиё халқаро конференсияси юртимизда 8 маротаба ўтказилиши. Халқаро анжуман Ўзбекистон цемент саноатини ривожлантириш, хорижий инвестисияларни жалб қилиш ва ҳамкорликда ишлаш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда муҳим ҳисобланади. Боиси халқаро конференсияда 16 та давлатдан 80 дан ортиқ цемент саноати мутахассислари, халқаро экспертлар, йирик компания вакиллари иштирок этади. Хусусан, Жаҳон цемент ассосиасияси (Буюк Британия), Россия федерациясининг цемент уюшмаси, Москва материалшунослик ва самарали технологиялар институти ва Россия, Германия, Туркия, Қозоғистон, Италия, Швейсария, Aвстралия, Ҳиндистон каби давлатларнинг етакчи компания ва фирмалари вакиллари юртимизга ташриф буюришади. Эътиборлиси, Халқаро конференсияда олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва қурилиши режалаштирилаётган цемент заводларининг вакиллари, шунингдек цемент, гипс, оҳак, кимёвий чўкилган бўр ва цемент асосида қурилган том ёпиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд корхоналарнинг мутахассислари иштирок этиши режалаштирилган.


Конференсия доирасида шунингдек, бир қатор йўналишлар ва долзарб мавзуларда илмий маърузалар, тақдимотлар бўлиб ўтади. Шу билан бирга цемент саноати учун дунёга машҳур йирик ускуна ва техника ишлаб чиқарувчиларининг кўргазмаси бўлиб ўтади.


Матбуот анжумани якунида ОAВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди.


Эслатиб ўтамиз, “Цемент саноати ва бозори” ХВИИ халқаро конференсияси 4-6 ноябр кунлари бўлиб ўтади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech