- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Янги линия фойдаланишга топширилди
Йилдан-йилга дунёда қурилиш ойнасига бўлган талаб ортиб бормоқда. Яқингача қурилиш ойнаси мамлакатимизга фақатгина импорт қилинган бўлса, эндиликда мазкур маҳсулот юртимизда ишлаб чиқарилмоқда.
“Ўзсанотқурилишматериаллари” уюшмаси ва Жиззах вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига бунёд этилган Марказий Осиёда ягона “Мингюан СиЛу Индустрй” МЧЖ (Хитой) қўшма корхонаси юртимизда қурилиш ойнасига бўлган талабни қондирибгина қолмай, қўшни давлатларга экспортни ҳам йўлга қўйди.
Корхона 2018 йили ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, шу кунгача бу ерда фақатгина йилига 4 млн. кв. метр безакли ойна ишлаб чиқарилаётган эди. Жорий йилнинг август ойидан бошлаб заводда 3 mm.dan 10 mm.gacha қурилиш ойнасини тайёрлаш йўлга қўйилди. Қисқа фурсатда корхона маҳсулотлар нафақат маҳаллий балки, жаҳон бозорига чиқишга ҳам улгурди. Ҳозирда қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларига экспорт йўлга қўйилган.
Қўшма корхона сўнгги русумдаги, замонавий, энергия тежамкор Хитой технологияси билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда йилига 4 мм. ўлчамдаги 7 млн. кв. метр қурилиш ойнасида ишлаб чиқарилади. Эътиборлиси, корхонада 350 дан ортиқ жиззахлик ёшлар меҳнат қилишмоқда.
Эндиликда қўшма корхонада ултра юпқа ойналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.