Газобетон энергиятежамкор қурилиш материали


Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш жараёнида энергия тежамкор, инновацион ёндашувга асосланган қурилиш материалларидан кенг фойдаланилмоқда. Aйниқса, деворбоп қурилиш материалларидан газобетонга бўлган талаб нафақат дунёда, балки юртимизда ҳам ортиб бормоқда.


Шу ўринда газобетон ҳақида қисқача маълумот. Газобетон – ғовак (тешик-тешик) бетоннинг бир тури бўлиб, замонавий қурилиш материали. Уни баъзан “сунъий тош” деб ҳам аташади. Оддий бетондан фарқи – таркибида 1-3 миллиметрли пуфаклар мавжуд бўлиб, улар туфайли бетон енгил, етарли даражада мустаҳкам, иссиқ ва совуқдан яхши ҳимоялаш хусусиятларига эга бўлади. Шунингдек, табиий газни 8 марта кам сарфлаши, энергия тежамкорлиги ва энг асосийси, унумдор тупроқнинг ишлатилмаслиги билан пишиқ ғиштдан бир неча маротаба афзаллиги билан ажралиб turadi.1 метр куб метр ғишт 1800-2000 кг оғирликка эга бўлса, шу ҳажмдаги газобетоннинг оғирлиги атиги 500-700 кг ни ташкил этади.

Бу эса, қурилиш жараёнини нафақат тезлаштиради, балки бино фундаментига тушадиган оғирликни ҳам камайтиради. Қолаверса, газобетондан фойдаланган ҳолда қурилган уй-жойлар ёзда салқин ва қишда иссиқ, ҳавони мўътадил сақлаши билан аҳамиятлидир.


Ушбу маҳсулотдан Европа мамлакатларида аллақачон кенг фойдаланиб, синалган қурилиш маҳсулотлари сирасига кириб улгурган. Ривожланган давлатларда газобетон 50 йилдан ортиқ вақт давомда қурилиш материали сифатида фойдаланиб келинмоқда. Газобетон Россияда ҳам сўнгги 10 йилда қурилиш материали сифатида кенг тарқалган.


Эътиборлиси, ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун хом ашёнинг барчаси республикамизда мавжуд бўлиб, хом ашёни хориждан олиб келиш зарурияти йўқ.

5.jpg

Хусусан, газобетон таркибида 70 фоизни ташкил этадиган кварс қуми Навоий, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида катта захиралари мавжуд.


Шу ўринда қайд этиш лозимки, Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари асосида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқарилишини янада кенгайтириш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.


Хусусан, 2019-2021 йилларда республика бўйича газобетон блокларини ишлаб чиқаришга қаратилган умумий қуввати 2,1 млн. метр куб бўлган 14 та лойиҳалар амалга оширилаётган бўлса, шундан умумий қуввати 325 минг метр куб бўлган 3 та лойиҳа (Тошкент, Жиззах ва Бухоро вилоятларида) жорий йил сўнггига қадар фойдаланишга топширилади.


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech