Инновасион қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича Беларусъ Республикаси тажрибаси кенг ўрганилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сонли “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, қурилиш материаллари саноатига инновасияларни жорий қилиш бўйича илғор хорижий тажрибалар ва технологик жараёнлар ҳар томонлама ўрганиляпти.


Маълумки, жорий йилнинг 31 июлъ – 1 август кунларида давлатимиз раҳбарининг Беларусъ Республикасига амалга оширган расмий ташрифи доирасида бир қатор йўналишларда ҳамкорликда фаолият олиб бориш бўйича келишувга эришилган эди. Хусусан, юқори қўшилган қийматли қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида ҳалқаро илмий-тадқиқот лабораториясини ташкил этиш бўйича меморандум қабул қилинган.


Мазкур ҳалқаро илмий-тадқиқот лабораторияси фаолиятини ташкил этиш мақсадида Инновасион ривожланиш вазирлиги ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси мутахассислари Беларусъ Республикасига ташриф буюришди. Делегасия вакиллари Беларусъ миллий фанлар академиясининг қатор илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш муассасалари, Беларусъ давлат технологик университети, Беларусъ миллий техника университети, фан ва технологиялар давлат қўмитасида бўлиб, бир қатор учрашувларда иштирок этишди. Шунингдек, мутахассислар тармоқ ишлаб чиқариш ташкилотларида энг замонавий лаборатория ускуна ва жиҳозлари билан яқиндан танишди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech