Цемент заводлар устидан экологик назорат ўрнатилади


Ҳукуматнинг “Цемент ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти устидан экологик назоратни кучайтириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.


Унга кўра, барча цемент ишлаб чиқариш корхоналарига 2022 йил 1 январга қадар атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларида намуналарни олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик стансиялар, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда стасионар кузатиш пунктлари ўрнатилади. Улар цемент заводлар маблағлари ҳисобидан ўрнатилади.


Мазкур талаблар бажарилмаган тақдирда цемент заводларга нисбатан фаолиятини тўхтатишгача бўлган чоралар қўрилади.


2020 йил 1 январдан бошлаб цемент корхоналарининг барчаси ифлослантириш манбалар мониторинги амалга ошириладиган хўжалик юритувчи субъэктларнинг рўйхатига мажбурий киритилади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech