Дунёга машхур пардозбоп тошлар


“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томомнидан Навоий вилоятида мавжуд табиий ресурсларни инобатга олган холда ҳудудда пардозбоп тошларни ишлаб чиқариш такомиллаштирилмоқда. Ушбу йўналишга инвесторлар ғам кенг жалб этилган ҳолда йирик лойиҳалар амалга ошириляпти.


Хусусан, Нурота туманидаги “НAВОИ ПРОCCЕС СТОНЕ КОМПAНЙ” МЧЖ ХК мармар тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланади. Корхона йилига 4150 метр куб маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Лойиҳанинг умумий қиймати 103 млрд. 200 млн сўм бўлиб, 12 млн. 300 минг AҚШ доллари чет эл инвестисияси жалб этилган. Мазкур корхона фойдаланишга топширилгач 220 нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланади.


Туманда гранит тошларни қазиб олиш ва уни қайта ишлаш бўйича ҳам янги корхона ташкил этилмоқда. “ТИAНЧЕНГ СТОНЕ” МЧЖнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 60 минг метр квадрат бўлиб, корхона замонавий ускуналар билан тўлиқ жиҳозланади. Мазкур лойиҳани амалга оширишга 11 млн. AҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестисия йўналтирилган.


Шунингдек, Зарафшон шаҳрида умумий қиймати 42 млрд. сўм бўлган мармар ва гранит тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳа амалга ошириляпти. Бу ерда йилига 3 минг метр куб маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech