- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- «Оҳангаронсемент» АЖнинг янги заводи қурилиш майдончасида асбоб-ускуналар ўрнатиш фаол давом этмоқда
«Оҳангаронсемент» АЖнинг янги заводи қурилиш майдончасида асбоб-ускуналар ўрнатиш фаол давом этмоқда
“ЭУРОСEМEНТ гроуп” президенти Михаил Скороход амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди ва амалдаги «Оҳангаронсемент» АЖнинг янги цемент заводи қурилиши майдончасини кўздан кечирди. У лойиҳани амалга ошириш мақомини завод раҳбарияти ва пудратчи компания вакиллари билан муҳокама қилди.
– Қурилиш майдончаси материаллар ва ускуналарни етказиб бериш борасида ишончли таъминланган, бу эса ишларнинг юқори сифатда ва ўз вақтида бажарилишини кафолатлайди, - дейди Михаил Скороход. Ўзбекистон қурилиш материаллари бозорининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, "ЭУРОСEМEНТ гроуп" Холдинги янги завод қурилиши ва унинг асосида қурилиш материаллари кластерини ташкил этишга катта эътибор қаратмоқда.
2020 йилда заводнинг ишга туширилиши қурилиш материаллари кластерини ривожлантириш билан бирга Ўзбекистоннинг тобора ўсиб бораётган қурилиш комплекси учун сейсмик чидамли темир-бетон маҳсулотлари, оловга бардошли ғишт ва бошқа замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг инновацион технологияларини жорий этишни таъминлайди. Янги корхона ва амалдаги линиянинг умумий қуввати йилига 5 миллион тонна цементни ташкил этади, «Оҳангаронсемент» базасида яратилаётган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кластери эса бозорни уй-жой, саноат ва инфратузилма лойиҳалари учун юқори сифатли маҳсулотлар қатори билан таъминлайди.
Ҳозирда сосий қурилиш ишлари якунланиб, янги технологик линияга ускуналар етказиб берилмоқда, 4,5 минг тоннадан ортиқ ускуналар ўрнатиб бўлинди. Асосий агрегатлар ва қурилмаларнинг ишлаб чиқарувчилари етакчи Европа компанияларидир. Хусусан, сўнгги авлод клинкер совутгичи монтаж қилинди, клинкер конвейери, электр жиҳозлари ўрнатилиши фаол босқичга ўтди, иссиқлик алмаштиргичда ички ишлар олиб борилмоқда, хом ашё омбори қурилиши тугалланиш арафасида. Корхонанинг барча ишлаб чиқариш босқичларида атроф-муҳитга таъсирни минималлаштириш мақсадида энг илғор жаҳон стандартларига жавоб берадиган аспирация тизимлари ўрнатилишига катта аҳамият қаратилмоқда.
Лойиҳа Россия ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари ва бош вазирлари ҳузурида имзоланган "ЭУРОСEМEНТ гроуп" ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми ва қурилиш материаллари саноат кластерини қуриш бўйича келишув доирасида амалга оширилмоқда. Лойиҳани амалга оширишга сарфланаётган инвестициялар 200 миллион АҚШ долларини ташкил этади.