- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Юртимизда қурилиш материаллари экспорти кўлами ошмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил экспорт прогноз кўрсаткичлари тўғрисидаги топшириғига мувофиқ «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибидаги корхоналарга жорий йилнинг январь-ноябрь ойларига 74,1 mln.dollarlik экспорт режаси белгиланган бўлиб, корхоналар томонидан умумий қиймати 74,7 mln.dollarlik қурилиш материаллари ва хизматлари экспорт қилиниб, режа кўрсаткичи 101% га бажарилди.
Ушбу даврда 5,3 млн. АҚШ доллар керамик плиталар, 4,5 млн. АҚШ доллар оҳак, 3,9 млн. АҚШ доллар гипсокартон, 4,6 млн. АҚШ доллар қоғоз маҳсулотлари, 2,2 млн. АҚШ доллар ойна ва ойна маҳсулотлари, 1,0 млн. АҚШ доллар полипропилен қувурлар, 1,6 млн. АҚШ доллар обой ва бошқа турдаги маҳсулотлар экспорт қилинди.
Эътиборлиси, жорий даврда анъанавий бозорлар Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Туркманистон ва Россия давлатларидан ташқари янги бозорларга яъни Озарбайжон, Грузия ва Хитой давлатларига қурилиш материаллар экспорти амалга оширилди.