- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Дунёга машхур Нурота мармарларига талаб ортмоқда
Ўзбекистон табиий ресурларига бойлиги, ўзгача иқлими билан дунёга машхурдир. Ўлкада Менделев кимёвий элементлар даврий жадвалидаги деярли барча элементларни учратишингиз мумкин. Шу боис мамлакатимизда тоғ-кон, металлургия, нефть-газ, кимё саноати йил сайин тараққий этиб бормоқда. Шулар қатори қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатида ҳам ўсиш кузатиляпти. Соҳага замонавий техника ва технологиялар жорий этилмоқда, кўплаб лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этиляпти, шу билан бирга янги қувватлар ишга туширилмоқда ва мавжудлари модернизация қилинмоқда. Натижада, янги турдаги сифатли ва замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариляпти. Нафақат маҳаллий бозорларда ушбу маҳсулотларга талаб қопланяпти, балки экспорт ҳам қилиняпти.
Ана шундай экспортбоп қурилиш материалларидан бири бу Нурота мармарларидир. «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси масъуллигида бардозбоп тошларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш йўналишини янада ривожлантириш, инвестиция лойиҳалари асосида янги корхоналарни ташкил этиш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириляпти.
Навоий вилояти Нурота туманида ташкил этилган «Фарид-Зафарбек» ХК шулар жумласидандир. Корхона асосан мармар плиталари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган бўлиб, сўнгги русумдаги Туркия технологияси билан жиҳозланган. Бу ерда 1,3Х2,5 метр ўлчамгача бўлган мармар плиталари ишлаб чиқарилади. Корхона йиллик қуввати 30 минг кв. метр бўлиб, 30 га яқин янги иш ўринлари яратилган.
Эътиборлиси, ҳозирда тайёр маҳсулотлар Марказий Осиё давлатларига экспорт ҳам қилинмоқда. Эндиликда дунёга машхур Нурота мармарлари хорижга сотиш географиясини янада ошириш бўйича изланишлар олиб бориляти.