- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси навбатдаги матбуот анжуманини ўтказди
Жорий йилнинг 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамкорлигида “Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда инновацион ғоялар ва технологиялар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси мутахассислари, уюшма таркибидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 23 майдаги “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4335-сонли қарорида қурилиш материаллари соҳасини жадал ривожлантириш ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш мезонлари белгилаб берилди. Ушбу қарорга кўра «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси раисининг илм-фан ва инновациялар бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилди. Шу билан бирга, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси қошида Қурилиш материаллари саноати илмий-техникавий кенгаши тузилди ва асосий вазифалари белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамкорликда жорий йилнинг 30 май куни ПҚ-4335-сон қарори доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган илмий-тадқиқот ишлари бўйича умумий қиймати 7.6 млрд. сўмлик 10 та йўналишда инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинди.
Жорий йилнинг 19 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамкорликда Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида республикадаги илмий тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан яратилган янги турдаги инновацион юқори самарадор қурилиш материаллари (ишланма ва технологиялар) кўргазмаси ташкил қилинди. Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлигида ўтказилган Кенгашнинг йиғилишларида жами 21 та инновацион лойиҳалар кўриб чиқилди ва Кенгашнинг қарорига асосан 5 та лойиҳани молиялаштиришга тавсия этилди.
Муқобил ёғоч материалидан МДФ плиталарини ишлаб чиқариш мақсадида янги хом ашё ресурсларини аниқлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда павловнияни кенг қўллаш, шу жумладан мамлакат ҳудудларида павловния экиладиган ер майдонларни кенгайтириш бўйича бир қатор ишлар амлга оширилди. Хусусан, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тадбиркорлар, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра мамлакатимиз ҳудудларида павловния дарахтини экиш учун жами 332 гектар ажратилган ер майдонларидан 195 гектарига павловния кўчатлари экилишига эришилди.
Ҳозирги кунда қурилиш материаллари соҳасида жами 1274 та ИСО халқаро стандартлар, яъни “Экологик менежмент тизими” (ИСО 14001) бўйича - 17 та, “Соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлиги менежмент тизими” (ИСО 45001:2018) бўйича - 35 та, “Энергетика менежмент тизимлари (ИСО 50001:2018) бўйича - 3 та, “Сифат менежмент тизими” (ИСО 9001) бўйича - 1219 та сертификатлар берилган.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида халқаро стандартларни ўрганиш ва соҳага тадбиқ этиш бўйича «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси «Ўзстандарт» агентлигига билан ҳамкорликда ишларни йўлга қўйиб, натижада бугунги кунга келиб 169 та қурилиш материалини ишлаб чиқариш бўйича халқаро стандартлар қабул қилинди. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги республикамиздаги амалдаги стандартлар инвентаризация қилинди. Унга кўра бугунги кунда Республикамизда ушбу соҳада 547 халқаро (минтақавий), 110 Давлат стандартлари, 20 та хорижий давлатларнинг миллий стандартлари мавжуд. Юқорида таъкидланган стандартлардан 91 таси (13 %) халқаро стандартлар билан уйғунлашган. Самарасиз, эскирган стандартлар бекор қилинди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан жорий йилнинг 18-28 ноябрида инновацион қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва соҳага илм-фан ютуқларини жорий этиш бўйича Беларус Республикасига ташкил этилган хизмат сафарига Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида «Ўзсаноат¬қурилишматериаллари» уюшмасидан 2 нафар соҳа мутахассислари
- A.Bahodirov ва S.Razzaqovlar иштирок этди.