Сирдарёда Ўзбекистондаги яна бир йирик корхонага тамал тоши қўйилди


Сирдарё вилоятида «Бекзодшер» бирлашмасининг газобетон блоклари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонасига тамал тоши қўйилди.

Корхонада Голландиянинг «Аирсрете Эуропе» компанияси томонидан етказиб бериладиган замонавий технологиялар асосида газобетон блоклари ишлаб чиқарилади. Лойиҳа 2021 йилгача қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, қиймати 15 миллион еврони ташкил этади. Унда йилига 500 минг куб метр газоблок маҳсулотлари ишлаб chiqariladi.Korxonada 50 нафар янги иш ўрни яратилади ва йилига 30 миллион АҚШ долларига тенг импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилади. Лойиҳа АТ «Микрокредитбанк» кўмаги билан банк кредити ҳисобига амалга оширилмоқда.

Sirdaryoda O‘zbekistondagi yana bir yirik korxonaga tamal toshi qo‘yildi.jpg

Шунингдек, тадбир давомида «Бекзодшер» бирлашмасига қарашли, ҳозирда ўз фаолиятини бошлаган умумий қиймати 3 миллион АҚШ долларига тенг қуруқ қурилиш аралашмалари ишлаб чиқариш корхонасининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Корхона йилига 66 минг тонна 52 хил турдаги қуруқ қурилиш аралашмалари ишлаб чиқариш қувватига эга. Ишлаб чиқариш линияси Туркиянинг «ОСК» компанияси томонидан етказиб берилди. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 40 фоизи экспорт қилинади. Ҳозирда 35 нафар иш ўрни яратилган бўлиб, кейинчалик бу кўрсаткич ўсиб бориши режалаштирилган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech