- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Йирик лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилмоқда
Мамлакатимизда сўнгги 3 йилда кўплаб йирик лойиҳалар ишга туширилиб, улкан бунёдкорликлар ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, замонавий, кўркам бино ва иншоотлар, бир-биридан шинам кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Албатта, бундай кенг кўламдаги ишларни амалга оширишда сифатли ва жаҳон стандартларига тўла жавоб берувчи, экспортбоп қурилиш материалларига бўлган талаб ортади. Шу боис, юртимизда кўплаб турдаги қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, бу борада янги қувватларни ишга туширишга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда сифатли қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, бу борадаги эҳтиёжни тўлақонли қондириш, ушбу йўналишда йирик лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20 февралдаги ПҚ-4198 қарорига кўра «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ташкил этилди. Унга кўра, соҳага оид барча йўналишлар, режалар белгилаб берилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил август ойида Тошкент вилоятига ташрифлари давомида ҳудуднинг табиий ер ости ва усти бойликларидан унумли фойдаланиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи янги қувватларни йўлга қўйиш, бу ерда умумий қиймати 1 млрд. АҚШ доллари бўлган йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича топшириқ берган эди. Унга кўра «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан 2018-2021 йилларда Тошкент вилоятида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича умумий қиймати 1 млрд. АҚШ доллари бўлган манзилли рўйхати ишлаб чиқилди. 49 та лойиҳани вилоятнинг Ангрен, Олмалиқ, Янгийўл, Бекобод, Юқори Чирчиқ, Охангарон каби йирик шаҳарларида амалга оширилиши белгилаб олинди. Хорижий ҳамкорлар, инвесторлар жалб қилинди. Олиб борилган сайъи-ҳаракатлар натижасида 2018 йил ва жорий йилнинг шу давригача жами қиймати 201 млн. 200 минг АҚШ доллари бўлган 16 та лойиҳа ҳаётга тадбиқ этилди. Эътиборга молик жиҳати шундаки, мазкур ишларга 47 млн. 900 минг АҚШ доллари миқдоридаги чет эл инвестиция ва 56 млн. 800 минг АҚШ доллари хорижий кредит линияси жалб этилди.
Таҳлилларга кўра, 2018 йилда вилоятда темир бетон, металлоконструкция, профнастил ва алюмин профиллар, пардозбоп пишиқ ғишт, пластик қувурлар, гранит бардюрлар ва керамик плиткалар ишлаб чиқариш бўйича 10 та лойиҳа амалга оширилган. Булардан 4 таси Ангренда, 2 таси эса Оҳангарон шаҳарларида амалга оширилган.
Эътиборли жиҳатларидан яна бири, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар хорижий компаниялар билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Хитойнинг “Урумқи Ҳаиюаншенгда Импорт анд Эхпорт ЛТД”, “Ҳонг Конг ЗРС Течнологй”, “Зенитҳ Мининг&сонструстион”, Туркиянинг “Дал Техник Макина”, Италиянинг “СИТИ Б&Т Гроуп” компаниялари билан ҳамкорликда лойиҳалар амалга оширилди.
Жорий йилги йирик лойиҳалардан бири Ангрен шаҳридаги йилига 2,9 млн. кв. метр керамогранит ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Люх Гранит” МЧЖнинг ташкил этилишидир. Ушбу корхонага Италиянинг “СИТИ Б&Т Гроуп” компанияси томонидан 2,7 млн. АҚШ доллари бўлган инвестицияси жалб қилинди. Натижада, янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди ва 200 та янги иш ўринлари яратилди. Қайд этиш керак, мазкур корхона тайёр маҳсулотларнинг 20 фоизини хорижга экспорт қилишни режалаштирган. Манзилли рўйхатга кўра, Ангренда санитар техник буюмлар ишлаб чиқарувчи “Греат Валл Серамисс Индустриал” МЧЖ ХК ва пластик труба ва фитинглар тайёрловчи “Систем Пластис” МЧЖ ҚК ҳам ташкил этилди.
Оҳангарон туманида ҳам янги лойиҳа амалга оширилди. Йиллик қуввати 112 млн. дона керамик блоклар ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Буилд Инноватион” МЧЖ ташкил этилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 36,1 млн. АҚШ доллари бўлиб, ушбу корхона юртимизда керамик блокларга бўлган талабни тўла қондира олади. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида эса бир йўла 2 та лойиҳа амалга оширилди. Булар асфальт-бетон ва эшик-дераза ромлари ишлаб чиқарувчи “Евро Глобал Асфальт” ШК ва “Глобал Инвест Бюилд” ШКлардир. Тумандаги лойиҳаларнинг умумий қиймати 11,7 млн. АҚШ долларини ташкил этади.
Албатта, бундай кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларини қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасини янги босқичга олиб чиқади. Замонавий технологиялар жорий этилиб, нафақат маҳаллий балки, жаҳон бозорлари ҳам сифатли маҳсулотлар билан таъминланади.
Жорий йил якунига қадар яна 9 та ана шунда лойиҳаларни ишга туширилиши режалаштирилган.