Қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш ҳажми кенгаймоқда


Йилдан-йилга дунёда қурилиш ойнасига бўлган талаб ортиб бормоқда. Жумладан, юртимизда ҳам. Ҳозирги кунда мамлакатимизда қурилиш ойнаси «Кварс» АЖ ва “Мингюан СиЛу Индустрй” МЧЖ (Хитой) қўшма корхоналари томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

Qurilish oynasi

Мамлакатимизнинг йирик заводларидан бири «Кварс» АЖда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида шартли 2 мм қалинликдаги 10 млн. 532 минг 700 кв. метр қурилиш ойнаси ишлаб чиқарилган. Эътиборлиси, шундан 531 минг кв. метр тайёр маҳсулот хорижий давлатларга экспорт қилинган. Корхона томонидан маҳсулот сифати ва ҳажмини ошириш, янги қувватларни ишга тушириш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2020 йилига 22 mln.kv.metr (шартли 2 мм қалинликда) ишлаб чиқариш қувватига эга янги энергиятежамкор линия фойдаланишга топширилади. Натижада заводнинг қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш бўйича йиллик қуввати 10 млн кв. метрдан 32 млн кв. метрга (шартли 2 мм қалинликда) етади. Шу билан бирга маҳаллий бозорда қурилиш ойнасига бўлган талаб деярли копланиб, экспорт кўлами кенгайтирилади.

Qurilish oynasi

“Mingyuan SiLu Industry” МЧЖ (Хитой) қўшма корхонаси ҳам қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш бўйича минтақада етакчи ҳисобланади. Корхона 2018 йили ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, шу кунгача бу ерда фақатгина йилига 4 млн. кв. метр безакли ойна ишлаб чиқарилаётган эди. Жорий йилнинг август ойидан бошлаб заводда 3 mm.dan 10 mm.gacha қурилиш ойнасини тайёрлаш йўлга қўйилди. Қисқа фурсатда корхона маҳсулотлар нафақат маҳаллий балки, жаҳон бозорига чиқишга ҳам улгурди. Ҳозирда қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларига экспорт йўлга қўйилган.

Қўшма корхона сўнгги русумдаги, замонавий, энергия тежамкор Хитой технологияси билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда йилига 4 мм. ўлчамдаги 7 млн. kv.metr қурилиш ойнасида ишлаб чиқарилади. Эътиборлиси, корхонада 350 дан ортиқ жиззахлик ёшлар меҳнат қилишмоқда.

Эндиликда қўшма корхонада ультра юпқа ойналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech