Қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга бағишланди


Бугун «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ биносида мамлакатимизда қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Унда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мутасадди вакиллари ва тадбиркорлар иштирок этишди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори тармоқни жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий минерал хом ашё ресурсларини қайта ишлашга инвестицияларни жалб қилиш ва қурилиш материалларини экспорт қилиш ҳажмларини оширишда дастуриламал бўлмоқда.

Qurilish materiallari sanoatini rivojlantirishga bag‘ishlandi

Қарорга кўра, Ўзсаноатқурилишбанк ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси зиммасига бир қатор вазифалар юклатилган. Хусусан, соҳага оид инвестиция лойиҳалари рўйхатини шакллантириш, қурилиш материаллари саноати соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2019-2021 йилларда халқаро молиявий институтлар ва хорижий банкларнинг 500 млн. АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдордаги узоқ муддатли имтиёзли кредит линияларини жалб қилиш ҳамда вазифаси топширилди.

Бугунги кунда банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан биргаликда тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида лойиҳа ташаббускорларига банк томонидан ўзлаштирилган кредит линиялар ҳисобидан маблағлар ажратиб келинмоқда.

Вебинар тарзида ўтказилган анжуманда Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 150 га яқин қурилиш материаллари саноати корхоналари вакиллари иштирок этди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech