Навоий вилоятида қурилиш материаллари саноатига алоҳида эътибор қаратилмоқда


Мамлакатимизда қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш, маҳаллий хом ашёдан фойдаланган холда сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, соҳага инвесторларни кенг жалб қилиш, тадбиркорларга имтиёзли узоқ муддатли кредитлар бериш, ҳудудлар кесимида йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича улкан ишлар амалга ошириляпти. Натижада юртимизда қурилиш материалларига бўлган талаб қопланиб, маҳаллий бозор шакллантириляпти, экспорт кўлами кенгаймоқда.

Навоий вилояти ўзининг табиий бойликлари билан дунёга машхур. Вилоятда Менделев кимёвий элементлар даврий жадвалидаги деярли барча элементларни учратишингиз мумкин. Шу боис бу ерда тоғ-кон, металлургия, нефть-газ, кимё саноати йил сайин тараққий этиб бормоқда. Шулар қатори қурилиш материаллари саноатида ҳам ўсиш кузатиляпти. Соҳага замонавий техника ва технологиялар жорий этилмоқда, кўплаб лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этиляпти, шу билан бирга янги қувватлар ишга туширилмоқда ва мавжудлари модернизация қилинмоқда. Натижада, янги турдаги сифатли ва замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариляпти.

Navoiy viloyatida qurilish materiallari sanoatiga alohida e’tibor qaratilmoqda

Кармана тумани Навоий эркин иқтисодий зонасида жойлашган алюминий профиль ва маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Греэн Лине Профиль” МЧЖ ҳам шулар жумласидандир. Лойиҳанинг умумий қиймати 39,6 АҚШ долларини ташкил этади. Корхона йилига 36 минг тонна алюминий профиль ва маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Эътиборга молик жиҳат бу ерда 650 та янги иш ўринлари яратилди. Жорий йилда корхонада қиймати 558,9 млрд.сўм бўлган 18,6 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилди. Шу билан бирга 14 млн. АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Таҳлилларга кўра, 2020 йилда қиймати 670,7 млрд.сўм бўлган 22,3 минг тонна махсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Navoiy viloyatida qurilish materiallari sanoatiga alohida e’tibor qaratilmoqda

Вилоятда “Саадет Керамикс” ҚК МЧЖ томонидан импорт ўрнини босувчи ПВХдан пол қопламаси (таркет) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 4,05 млн. АҚШ доллари бўлиб, унга 2,5 млн. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция йўналтирилган. Корхонада йилига 5 минг тонна поливинилхлорид (ПВХ) хом ашёсидан 2 млн. кв. метр пол қопламаси (таркет) ишлаб чиқарилади. Лойиҳа Хитойнинг “ВУХИ ДEЛИМ ИНТEРНАТИОНАЛ Со., ЛТД” компанияси билан ҳамкорликда амалга ошириляпти. Корхона фаолиятини бошлаши билан бу ерда 50 га яқин навоийликлар иш билан таъминланади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech