ОАВ учун медиа-тур ташкил этилди


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ва тижорат банклари ҳамкорлигида ҳудудда қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, инвестиция лойиҳалари рўйҳатини шакллантириш, янги қувватларни ишга тушириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан кенг жамоатчиликни яқиндан таништириш мақсадида “Сурхон КСП Гранд” масъулияти чекланган жамиятга медиа-тур ташкил этилди. Унда 10 дан ортиқ ОАВ ходимлари, блоггерлар иштирок этишди.

OAV uchun media-tur tashkil etildi

Журналистларга дастлаб қамишдан ДСП ишлаб чиқариш, унинг технологияси, сифати ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди. Шундан сўнг ОАВ ходимлари қамиш ўришдан тортиб, тайёр маҳсулотгача бўлган жараён иштирок этишди. Бу ерда ишчи-хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Маълумки, “Сурхон КСП Гранд” масъулияти чекланган жамият 2017 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, корхонанинг йиллик қуввати 30 000 м3 қамиш қиринди плиталари ишлаб чиқаришга эга. Қамиш қириндисидан КСП ишлаб чиқариш лойиҳасининг умумий қиймати 5,0 mln.AQSh доллари, шундан банк кредити 2,0 млн. АҚШ доллари, корхонанинг ўз маблағи 3,0 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

OAV uchun media-tur tashkil etildi

Бугунги кунда корхонада 200 нафар ходим фаолият олиб бориб, шулардан 125 нафари ёшларни ташкил этади.

Ушбу лойиҳанинг асосий жиҳати шундан иборатки Сурхондарё вилояти ҳудудида 26 минг гектардан ортиқ майдонда ёввойи тарзда қамиш ўсади. Шу пайтгача, ҳар йили кузда қамишзорлар ёқилиб, теварак-атрофдаги хайвонот ва ўсимликларга жиддий зарар етказаётган ҳамда атмосферани зарарли газлар билан ифлослантираётган эди. Бундай хом ашёни иқтисодиётимизни юксалтиришга, юртимиз ободлигини таъминлаш ва теварак-атроф мусаффолигини асрашга йўналтиргани таҳсинга сазовор. Оҳирги йиллар куз мавсумида Термиз ва Музработ каби туманларда қамишзорлар ёқилмаганлиги кўпчиликни мамнун қилди. Республикамизга чет элдан валюта ҳисобига харид қилинаётган ДСП маҳсулоти ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқилиши маҳаллийлаштирилиб, йўлга қўйилди.

OAV uchun media-tur tashkil etildi

Қамишдан ДСП маҳсулоти 100 % маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлиги, аҳолига сифатли ва асосийси маҳаллий маҳсулот етказиб берилишига асос бўлди. Ушбу маҳаллийлаштириш дастури лойиҳасини амалга ошириш натижасида 150 дан зиёд янги иш ўрни яратилди, ҳозирда 4 млн. АҚШ долларига Афғонистон ва Тожикистон Республикалари билан шартнома имзолаб экспорт амалга оширилмоқда.

Лойиҳа бўйича Хитой Халқ Республикасидан қамиш хом-ашёсидан КСП ишлаб чиқарадиган технологик асбоб-ускуналар олиб келиб ўрнатилган. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тўлиқ маҳаллий маҳсулотдан 1830х2750х16 ўлчамда КСП ишлаб чиқарилмоқда, оғирлиги 56 килограмни зичлик даражаси 680-720 кг/м3 ни ташқил қилади.

OAV uchun media-tur tashkil etildi

КСП маҳсулотини ишлаб чиқариш учун 2017-2019 йил мавсумида 26 минг гектар ҳудудларидан жами 550 минг м3 дан зиёд қамиш хом-ашёси захирага йиғилган, бугунги кунда ишлаб чиқариш учун фойдаланиб келинмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг харидоргирлигини янада ошириш, бозорда мустаҳкам ўз ўрнини топиш мақсадида заводга иккинчи босқичда қуввати йиллик 50 000 куб метр КСП маҳсулотини сайқаллаб ламинациялашни йўлга қуйиш учун Хитой Халқ Республикасидан дастгоҳлар олиб келиниб, ўрнатилди.

Медиа-тур давомида ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан тўлиқ жавоб олишди.

OAV uchun media-tur tashkil etildi

OAV uchun media-tur tashkil etildi

OAV uchun media-tur tashkil etildi

OAV uchun media-tur tashkil etildi

OAV uchun media-tur tashkil etildi

OAV uchun media-tur tashkil etildi

OAV uchun media-tur tashkil etildi


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech