Муқобил энергия манбаи кўмирда ишловчи цемент заводлар сони яна биттага кўпайди


Бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу жараёнда барча қурилиш маҳсулотлари қаторида цементга бўлган талаб ҳам янада ошмоқда. Мавжуд талабни қондириш, маҳаллий бозорни арзон, сифатли цемент маҳсулоти билан таъминлаш бўйича бугунги кунда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, босқичма-босқич янги қувватлар ишга туширилмоқда.

Farg'ona Yasin qurilish mollari

Хусусан, жорий йилнинг 12 январ куни “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида янги цемент заводининг биринчи босқич лойиҳаси ишга туширилди. Тантанали маросимда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев, мутасадди ташкилот вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.


“Фарғона Ясин қурилиш моллари” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси томонидан амалга оширилган лойиҳанинг умумий қиймати 200 млн. AҚШ долларини ташкил этади. Ускуналар замонавий, энергия тежамкор бўлиб, Хитой Халқ Республикасидан келтирилган. Эътиборлиси, мазкур корхонада муқобил ёқилғи тури кўмирдан фойдаланилади. Бу ерда бир кунда 2 минг 500 тонна сифатли цемент ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Лойиҳанинг биринчи босқичида 113 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 300 нафар ёшлар иш билан таъминланди. Ишга туширилган йирик цемент заводи нафақат вилоят, балки, мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутишиши шубҳасиз.

Farg'ona Yasin qurilish mollari

Ушбу инвестицион лойиҳани амалга ошириш учун айнан мазкур ҳудуд танлангани бежизга эмас. Чунки, бу ерда улкан хом ашё захирасига эга цемент, оҳактош ва тупроқ (глина) конлари мавжуд. Корхонада йилига 2 миллион тонна сифатли цемент ишлаб чиқарилади. Лойиҳанинг иккинчи босқичи ишга тушгач, 700 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш таъминланади.

Farg'ona Yasin qurilish mollari

Корхонанинг умумий ишлаб чиқариш қуввати йилига 2 млн. тоннани ташкил этади. Заводни қуриш ишлари 1 йил давомида олиб борилди.


Корхонада ишлаб чиқариладиган юқори сифатли цемент маҳсулотлари нафақат ички бозорда сотилади, балки, унинг маълум қисми экспорт қилиниши кўзда тутилмоқда.

Farg'ona Yasin qurilish mollari


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech