Инновацион қурилиш материаллари лойиҳалари муҳокама қилинди


Оʼзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қурилиш Вазирлиги, “Оʼзстандарт” агентлиги ҳамда “Оʼзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси қоʼшма қарорига мувофиқ ташкил этилган Қурилиш материаллари саноати илмий-техникавий кенгаши томонидан бугунги кунга қадар 4 та лойиҳа молиялаштирилишга тавсия этилди.


Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти ходими, t.f.d. Масʼуд Каримов автомобиль ёʼллари қурилишида қоʼллаш учун маҳаллий хом ашё асосида модификацияланган “серобетон” ишлаб чиқаришга қаратилган инновацион лойиҳасини тақдим этди. Тадқиқотчи юртимиздаги нефть ва газни қайта ишлаш копхоналапида мавжуд боʼлган маҳаллий хом ашёлар – олтингугупт, иккиламчи полиетилен, майдаланган тош ва қумдан бетон ишлаб чиқапиш концепцияси билан йигʼилганларни таништирди. Олтингугуптли бетон ишлаб чиқапишда богʼловчи компонентни тайёплаш учун техник олтингугуптдан (20-40%) ёки унинг оʼпнига тапкибида олтингугупт боʼлган саноат чиқиндилапидан фойдаланилади.


Олтингугуртли бетон оддий бетондан коʼра совуққа ва агпессив муҳитга чидамлилиги юқори боʼлгани боис ёʼл қопламалапи (олтингугуптли асфальтбетон), автомобиль ёʼллапи учун эксплуатация пайтида тузли муҳит тасипига учпайдиган бино элементлапи (пойдевоплап, поллап, оқава латоклап ва бошқалап), муҳандислик иншоотлапи (канализация қувуплапи, коллектоп ҳалқалапи, канализация тозалаш иншоотлапи)да қоʼлланилиши мумкин. Мазкур лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилса, тадқиқот натижалапи тижопатлаштипилади ва ишлаб чиқапишга жопий этилади.


ОʼзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти катта илмий ходими, t.f.n. Жалол ОдиловТаркибида глауконит ва темир мавжуд боʼлган чоʼкинди жинслар асосида пигментлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш боʼйича амалий лойиҳани тақдим қилди. Республикамизда бу муаммо илгари оʼрганилмаган ва таркибида чоʼкинди темир боʼлган глауконит асосидаги минерал пигментлар ишлаб чиқарилмайди. “Оʼзқурилишматериаллари“ AК маълумотларига коʼра, 2018 йили керамика, эмаль, шиша ишлаб чиқаришда қоʼлланиладиган 18,8 минг тонна тайёр пигментлар Хитой ва Туркиядан умумий қиймати 19 миллион AҚШ долларидан ортиқ боʼлган маблагʼ ҳисобига республикага келтирилди. Аслида эса юртимиз пигмент хом ашёси захиралари ва манбалари жуда катта боʼлиб, бу маҳаллий хом ашёлардан пигментлар олиш имконини беради. Оʼз навбатида, минерал пигментлардан фойдаланиш коʼлами ҳам кенг боʼлиб, улардан декоратив-пардозлаш ишлари, қурилиш, лак-боʼёқ ишлаб чиқариш, бадиий боʼёқларни олишда фойдаланилади.


Лойиҳа муваффақиятли амалга оширилган тақдирда, чоʼкинди темир таркибидаги глауконит асосида пигментлар ишлаб чиқариш технологияси Оʼзбекистоннинг қурилиш ва кимё саноатида қоʼлланилади.


“ОʼзқурилишматериалЛИТИ” МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази билан ҳамкорликда Тошкент давлат техника университети (ТДТУ) қошидаги “Фан ва таррақиёт” ДУК катта илмий ходими t.f.n. Деҳқонбой Ёʼлдошев “Ангрен ва Янгиангрен иссиқлик электр станцияларининг саноат чиқиндиларидан фойдаланиб том ёпиш қопламаси (шифер) ишлаб чиқариш технологияси” мавзусидаги инновацион лойиҳасини тақдимот қилди. Лойиҳанинг мақсади Тошкент вилоятидаги иссиқлик электр станцияларининг маҳаллий саноат чиқиндиларидан импорт оʼрнини босувчи инновацион том ёпиш материаллари ишлаб чиқариш технологиясини жорий этишдир.


Ҳозирги пайтда Тошкент вилоятида экологик муаммо анчайин кескин саналади. Aнгрен ва Янгиоангрен иссиқлик электр станцияларининг коʼмир чиқиндилари (кул ва шлаклар) 40 йил ичида 50 миллион тоннадан коʼпроқ йигʼилиб, бу атроф-муҳитга ва қоʼшни ҳудудларнинг экологик ҳолатига салбий таъсир коʼрсатмоқда. Лойиҳа ишлаб чиқаришга жорий қилиниши билан атроф-муҳитни тозалаш, импорт оʼрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, харажатларни камайтириш, ресурсларни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш, янги иш оʼринларини яратиш каби мақсадлар коʼзда тутилган. Мазкур лойиҳада фақат маҳаллий хом ашёларнинг ишлатилиши унинг эʼтиборли жиҳати саналади.


Ҳозирда Қурилиш материаллари саноати илмий-техникавий кенгаши томонидан тавсия этилган “Маҳаллий табиий ва иккиламчи ресурслар асосида юқори сифатга эга клинкерли цемент ишлаб чиқариш”, “Азбозурит ичидан асбестни саралаб олиш технологияси”, “Иссиқлик электростанцияларининг техноген чиқиндилари (золошлак)дан фойдаланиб, янги инновацион қурилиш материали — золобетон блоклари ишлаб чиқариш”, “Маҳаллий хом-ашё асосидаги энергия ва ресурс сарфини камайтирадиган янги куйдирилмасдан олинадиган богʼловчилар” лойиҳалари молиялаштириб, улар боʼйича ишлар амалга оширилмоқда.



Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech