- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Мамлакатда табиий пардозбоп тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш кенгайтирилмоқда
Ўзбекистон Республикасида кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан пардозлаш ишлари ҳажми ортиб бормоқда. Турар-жой бинолари, жамоат ва саноат биноларини қуришда пардозловчи материаллар сифатида табиий пардозбоп тошлардан қайта ишланган плиталар, меъморий маҳсулотлар кенг қўлланиб келинмоқда.
Табиий пардозбоп тошлардан (мармар, гранит, травертин ва бошқа) қайта ишланган плиталар, меъморий маҳсулотлар асосан биноларнинг ички ва ташқи қисмларини безатиш, деворларнинг устунларини ва бошқа ички қисмларида ишлатилади. Шунингдек, йўлак ва йўл четлари (бордюр), йўл ва платформаларни ётқизишда фойдаланилади.
Бугунги кунда республикамиз ҳуддудида 51 та табиий пардозбоп тош (мармар, гранит, охактош ва бошқалар) конларидан блокларни қазиб олиш ишлари, 67 та табиий пардозбоп тош участкаларида геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
2018 йилда табиий пардозбоп тош конларидан жами 209,0 минг куб метр, мармар, гранит, габбро ва бошқалар қазиб олинган бўлиб, бу 2017 йилга (131,5 минг куб метр) нисбатан 37 % га ортганлигини кўрсатади.
2018 йилда табиий пардозбоп тошларни қайта ишлашга ихтисослашган 155 та корхона томонидан 4,5 mln.m.kv дан ортиқ мармар, гранит, габбро каби тошлардан плиталар, меъморий маҳсулотлар (йўл ва йўлак бордюрлари, архитектуравий маҳсулотлар ва бошқалар) ишлаб чиқарилган. Бугунги кунда республикада ушбу йўналишга ихтисослашган 200 дан ортиқ корхоналар фаолият юритмоқда.
Эътиборлиси, 2019 йилда жами қиймати – 1 млн. доллардан ортиқ табиий пардозбоп тошларнинг экспорти амалга оширилган бўлиб, бу 2018 йилга (341,03 минг доллар) нисбатан 3 баробарга ортганини кўрсатади.
2019 йилда анъанавий экспорт бозорлари бўлган Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатларидан ташқари илк марта синов тариқасида Хитой, Исроил ва Туркия давлатларига ҳам маҳсулот етказиб берилган.
Республикамиз ҳудудида 9 та корхона томонидан йилига 730 минг kv.metr, бўлган мармар, гранит, травертин тошларидан катта хажмдаги плиталар (сляб) ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ушбу корхоналарда хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган (Италия, Хитой, Турсия) ускуналардан фойдаланиб келинмоқда.
Жумладан, Наманган вилоятида "Оқ тош қурилиш хомашё" МЧЖ, (гранит плиталари - 50 минг kv.metr), "Наманган темир бетон буюмлари заводи" МЧЖ, (травертин плиталари – 50 минг kv.metr), Тошкент шаҳрида "ГРAНЛAБ" МЧЖ (гранит плиталари – 85 мин kv.metr), Тошкент вилоятида "Империал гранит" МЧЖ (мармар, гранит плиталари – 150 минг kv.metr), "Жом марбл" МЧЖ ХК (гранит плиталари – 100 минг kv.metr), "Радиус текс" МЧЖ (мармар, гранит плиталари – 60 минг kv.metr), Самарқанд вилоятида "ГРAНЛAБ" МЧЖ (гранит плиталари – 34 мин kv.metr), Навоий вилоятида "ГAЗГAН СТОНЕ" МЧЖ (мармар, гранит плиталари – 100 минг kv.metr), "Фаридбек Зафарбек" МЧЖ (мармар плиталари – 100 минг kv.metr) ларида катта хажмдаги плиталар тайёрланади.
Мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларни янада ривожлантириш, нафақат маҳаллий балки, жахон бозорида Ўзбекистон пардозбоп тошлари ўз номи ва брендига эга бўлиши мақсадида 2020-2021 йилларда табиий пардозбоп тошларни (мармар, гранит, габбро ва бошқалар) қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 14 та йиллик ишлаб чиқариш қуввати 3,2 млн. kv.metr, бўлган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Энг йирик лойиҳалардан бири Навоий вилоятининг Ғазғон шаҳрида амалга оширилмоқда. Бу ерда йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1,2 млн.квадрат метр бўлган "Мармаробод" МЧЖ ташкил этилди. Шу билан бирга ҳудудда йилига 250 минг квадрат метр ишлаб чиқариш имкониятига эга "ТРAДЕ ПРОДУCТИОН ИНТЕРНAТИОНAЛ" МЧЖ ҚК ҳамда йиллик қуввати 180 минг квадрат метр "ГAЗГAН СТОНЕ" МЧЖ ҳам бунёд этиляпти.
Бундан ташқари жорий йилда Навоий вилоятида лойиҳа қиймати 300 млрд. 636 млн сўм бўлган мармар, гранит тошларни қайта ишлашда ҳосил бўладиган чиқинди майда тош бўлакларидан композит қоплама материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Газган Марбле Груп" МЧЖ ўз фаолиятини бошлайди. Шунингдек, инвестиция лойиҳалари Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида ҳам амалга оширилади.