- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Ўзбекистонда гулқоғоз ишлаб чиқаришга бўлган талаб тўлиқ қопланади
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан мамлакатимизда маҳаллийлаштириш дастури бўйича импорт ўрнини босувчи қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, йилдан-йилга талаби ортиб бораётган пардозбоп гулқоғозлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ушбу йўналишда хорижий инвесторлар иштирокини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Унга кўра, 2020-2021 йилларда гулқоғозлар бўйича умумий қиймати 16 млн. 300 минг доллар бўлган 3 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган. Инвестисия лойиҳалари амалга оширилгач гулқоғозларига бўлган талаб тўла қондирилади, яъни ишлаб чиқариш қуввати 6 млн. 600 минг рулонга етказилади.
2019 йилда республикада дастлабки пардозбоп гулқоғозлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Пергамент Қуалитй Эхcлусиве” МЧЖ фаолиятини бошлади. Корхона йилига 3,5 миллион ўрам гулқоғоз ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлиб, замонавий, сўнгги русумдаги энергия тежамкор ускуналар ўрнатилган. Йил давомида корхонада 550 минг ўрам бўлган, 68,8 млрд. сўмлик (7,2 млн. доллар) гулқоғоз ишлаб чиқарилган. Эътиборлиси, шундан 1,9 миллион долларлик маҳсулот қўшни давлатларга экспорт қилинган.
Шунингдек, ушбу йўналишда 2019 йилда Хоразм вилоятида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 700 минг ўрам бўлган “НЕW БЕСТ СТЙЛЕ” МЧЖ ҳам ишга туширилди. Корхона жорий йилда тўлиқ қувват билан ўз фаолиятини бошлайди, яъни 6 млрд. 830 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаради.
Юқори даражадаги технология ва маҳаллий хом-ашёдан фойдаланганлиги сабабли, юртимизда ишлаб чиқарилган гулқоғозларнинг ташқи кўриниши ва сифати жаҳон талабларига жавоб беради.
Маълумот учун, Ғарбий Европа мамлакатлари, AҚШ ва Канадада гулқоғоз ўрнига кўпроқ декоратив штукатурка ёки пластмассадан кўпроқ фойдаланилади. Қоғоздан бўлган деворбоп гулқоғоз энг кўп МДХ давлатлари ва Шарқий Европада пардозлаш жараёнида ишлатилади. Япония, Хитой, Корея ва Шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатларида нафақат қоғоз, балки тўқилган пардозбоп қурилиш материалларидан фойдаланилади.