Тошкентда илк бор инвестицион форум ўтказилади


Тошкент шаҳрида илк маротаба 5-6 март кунлари “Биринчи халқаро инвестицион форум” ўтказилади.


Мазкур форум Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил, 27 декабрдаги қарори асосида амалга оширилиши кутилмоқда.


Ўтган йили, ноябр ойида Самарқандда биринчи халқаро инвестицион форум ўтказилган эди. Унда самарқандлик ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда 31 давлатдан 310 дан ортиқ вакиллар, жумладан, Хитой, Жанубий Корея, Испания, AҚШ, Италия, Исроил, Россия, Япония, Ҳиндистон, Туркия, Тожикистон, Aфғонистон, Қозоғистон ишбилармонлари қатнашган.


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech