- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси навбатдаги матбуот анжуманини ўтказди
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар самарадорлиги” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ижро этувчи аппаратининг раҳбарлари ва мутахассислари, уюшма таркибидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Таъкидланишича, 2019 йил якуни бўйича қурилиш материаллари соҳасида жами 20,0 trln.soъмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Жумладан, ўтган ҳисобот йилида 11,0 mln.tonna цемент (2018 йилга нисбатан 119,4%), 18,8 mln.kv.m қурилиш ойнаси (151,3%), 250 минг дона сантехкерамика маҳсулотлари (111 %), 16,5 mln.kv.m керамик плиткалар (101,9%), 650 минг ўрам обой (4,8 марта), 2 минг тонна базалт композитли арматура (181,2%) каби қурилиш материаллари ишлаб чиқарилди.
Бошланаётган янги 2020 йилда эса юқоридаги кўрсаткичлар янада ортиши кутиляпти. Хусусан, 2020 йилда қурилиш материаллари соҳаси бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 22,0 трлн. сўмга етказиш ва ўсиш суръатини 2019 йилга нисбатан 110 фоизга таъминлаш ҳамда 8900 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилмоқда.
Ўтган йилда кўплаб йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Хусусан, умумий қиймати 10 млн. AҚШ доллари бўлган, йилига 200 минг дона санитар-техник буюмлар ишлаб чиқарувчи “Греат Wалл Cерамиc” МЧЖ ҚК, лойиҳа қиймати 38 млн. AҚШ долларлик, йилига 180,0 минг тонна металл арматура тайёрлаш имкониятига эга “Рун Тонг Метал Индустриал” МЧЖ ХК, йиллик қуввати 180 минг кв. метр йирик панелли темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Евро Глобал Инвест” МЧЖ каби корхоналар ишга туширилди.
Давлатимиз раҳбарининг вилоятларга қилган ташрифлари давомида ҳам қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини ташкил этиш тўғрисида берилган топшириқларга асосан янги қувватлар ишга туширилди. Жумладан, Сурхондарё вилоятида умумий қиймати 9,1 млн AҚШ доллари бўлган қамиш асосида йилига 150,0 минг куб метр ДСП ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Сурхан КСП Гранд” МЧЖ ташкил этилмоқда. Шунингдек, “Кварс” AЖда йилига 22,2 mln.kv метр ойна ишлаб чиқариш қувватига етказиш мақсадида 70,2 млн.долларлик инвестиция лойиҳаси амалга ошириляпти.
Мамлакатимизда қурилиш материаллари саноати ривожи, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси масъуллигида амалга оширилади. 200 га яқин саноат корхоналарини жамлаган уюшма томонидан ҳозирда хорижий инвесторларни кенг жалб қилган холда кўплаб йирик лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш, янги турдаги, энергия тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга, соҳага инновацияни кенг жалб қилиш, экспорт кўламини оширишга эътибор қаратилган.
Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан ўтган йилда жами 5,0 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш 106,8 фоизга таъминланган.
Статистика маълумотларга кўра, 2019 йил якуни билан: 8180 минг тонна - цемент, 18,8 млн kv.m 2-мм ўлчамда - қурилиш ойнаси, 8,0 млн kv.m - керамик плитка, 38,2 mln.kv.m. – гипсокартон, 110,0 минг тонна - қуруқ қурилиш аралашмалари, 8,0 млн дона – шифер, 96,0 минг тонна – оҳак каби қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган.
Эътиборлиси, ўтган давр давомида маҳаллийлаштириш дастури бўйича импорт ўрнини босувчи керамик плиткалар, сантехкерамика маҳсулотлари, керамогранит, безакли ойна, базалт арматураси, гулқоғоз (обой)ни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. 2020 йилда уюшма бўйича 5,9 trln.soъмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ўсиш суръатини 114,4 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.
Маълумотларга кўра, 2019 йилда 20 та инвестиция лойиҳаларига 260.3 млн. AҚШ доллар, шундан хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига 210,6 млн AҚШ доллар миқдорида инвестиция маблағлари ўзлаштирилди. 2020 йилда 17 та лойиҳага 357,9 млн. доллар миқдорида инвестиция жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Ҳудудларни саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурларига асосан дастлабки рўйхатга асосан 2019 йилда қурилиш материаллари соҳасида умумий қиймати 7,8 трлн. сўмлик жами 1005 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган эди. Ўтган ҳисобот йилининг январ-ноябр ойларида 866 та лойиҳалар бўйича 11,9 trln.soъмлик маблағлар ўзлаштирилди. Дастлабки шакллантирилган лойиҳалар рўйхатига асосан 2020 йилда 423 та лойиҳаларга 17,8 трлн. сўм миқдорида инвестициялар жалб қилиш белгиланган.
Давлатимиз раҳбарининг хорижий давлатларга ташрифи давомида кўплаб йўналишларда давлатлараро халқаро келишувларга эришилмоқда. Хусусан, Россия Федерацияси, Хитой, Туркия, Германия, Франсия, Беларуссия ва Жанубий Корея давлатларига амалга оширилган ташрифлар доирасида 2017-2020 йилларда замонавий импорт ўрнини босувчи қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида илғор хорижий компаниялар билан умумий қиймати 2 295,3 млн. долларлик 44 та Меморандум ва Келишувлар имзоланган. Шулардан бугунги кунга келиб 312,7 mln.dollarлик 15 та лойиҳа амалга оширилди. Йирик лойиҳалар сирасига “Кварс” AЖда флоат-ойна ишлаб чиқариш, «Оҳангаронцемент» AЖда («Евроцементгруп») цемент ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш, «Aнхуй Конч Цемент» компанияси томонидан цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси кабилар киритиш мумкин. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида импорт ўрнини босувчи экспортга йўналтирилган замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи янги қувватлар ишга туширилади.
Мамлакатимиз қурилиш материаллари нафақат маҳаллий балки, жаҳон бозорида ўз ўрнига эга. Буни рақамларда ҳам кузатиш мумкин. 2019 йилда уюшма таркибидаги экспортёр корхоналар томонидан жами 55,0 млн.доллар миқдорида экспортни амалга ошириш прогнози белгиланган эди. Эътиборлиси, тадбиркорлар томонидан 85,3 млн. доллар миқдорида экспорт амалга оширилиб, белгиланган режа 155 фоизга бажарилган. Ўтган йилда, гипсокартон плиталари (3933,7 минг долл.), керамик плитка (5428,2 минг долл.), гулқоғоз (1795,5 минг долл.), қурилиш ойнаси (2332,5 минг долл.), базалт композитли арматура (1555,5 минг долл.), санитар-техник буюмлар (86,1 минг долл.), оҳак (2717,0 минг долл.) каби қурилиш материалларининг экспорти амалга оширилди. 2020 йилда соҳа корхоналари томонидан экспорт миқдорини 200,0 млн. долларга етказиш ёки 2019 йилга нисбатан 142,9 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. Экспорт миқдорининг ошиши асосан экспортга мўлжалланган маҳсулотлар номеклатурасини кўпайтириш, экспорт географиясини янада кенгайтириш ҳамда экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳисобига амалга оширилади.
Маълумки, кейинги йилларда давлатимиз томонидан импортни қисқартириш, маҳаллийлаштириш дастури асосида ишлаб чиқаришни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Aйниқса, йилдан-йилга талаб ортиб бораётган қурилиш материаллари саноатида бу борада тизимли ишлар амалга оширилиб келиняпти. Жумладан, 2019 йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида жами 417 mlrd.soъмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа 139 фоизга бажарилган. 2020 йилда 19 та маҳсулот турлари бўйича 770,2 mlrd.soъмлик маҳаллийлаштирилган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Жумладан, керамогранит, керамик плитка, сантехкерамика маҳсулотлари, гулқоғозлари, ёғоч қириндили плиталар, линолеум, минерал вата, газобетон блоклари каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.
Оммавий ахборот воситалари ҳамда аҳолини қизиқтираётган шу каби саволларга тадбир ташкилотчилари томонидан батафсил жавоб берилди.