“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви


Бугун “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабр куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган вазифалар ҳамда жорий йилнинг 24 декабр санасидаги Юртбошимизнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва демократик ривожланишнинг енг муҳим ва долзарб масалалари бўйича миллий парламентга навбатдаги, учинчи мурожаатида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ёшлар ташаббускорлигини ошириш, таклиф ва муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этиш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.


Тадбирда уюшма раҳбарияти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши вакиллари, уюшмада ва соҳа корхона ташкилотларида фаолият юритувчи ёшлар, таълим муассасаларининг талабалар иштирок этди. Унда сўзга чиққан “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Aзизбек Баҳодиров Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 декабр санасидаги Парламентга мурожаатномасида ёшлар сиёсатига оид белгиланган энг муҳим вазифалар бўйича тушунтириш берди.


Rahbar va yoshlar

Барчамизга маълумки, мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади.


Сўнгги йилларда ўсиб келаётан авлодга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши тузилди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилиб, 30 июн «Ёшлар куни» деб эълон қилинди. Ҳозирда Иттифоқнинг 7 миллион 690 минг нафар аъзоси мавжуд.


“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ишчи-ходимларининг 50 фоизини ёшлар ташкил этади.Уюшма Ёшлар Иттифоқининг бошланғич ташкилоти тузилган бўлиб, унинг мақсад ва вазифалари, иш режасига мувофиқ фаолият олиб боради.

Rahbar va yoshlar

Учрашувда ёшлар уюшма бошқарув раисининнг биринчи ўринбосарига савол ва таклифларини билдиришди. Йил давомида амалга ошириладиган ишлар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Шунингдек, мулоқот давомида спорт машғулотлари, ёшлар ўртасида саводхонлик масаласи, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, малака ошириш ва сиртқи бўлимларда олий маълумот олиш масалалари ўзаро муҳокама этилди.


Тадбир сўнггида бу каби учрашувларни камида бир ойда бир марта ўтказиб туришга келишиб олинди.


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech