- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Цемент ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
Одатда кунлар исиши билан кенг миқёсда қурилиш ишлари амалга оширилади. Натижада қурилиш материалларига бўлган талаб, айниқса цементга бўлган эҳтиёж янада ортади. Шу боис “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан талаби юқори бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳаллий ва хорижий бозорда талабни ўрганиш, янги қувватларни ишга тушириш, мавжудларини қайта модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратилган.
Хусусан, Тошкент вилоятидаги “Бекободцемент” AЖда ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш, аҳолига сифатли маҳсулотлар етказиб бериш мақсадида бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Цемент ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
Жорий йилда заводда лойиҳа қиймати 10 млн. AҚШ доллари бўлган цемент ишлаб чиқарувчи тегирмон қуриб фойдаланишга топширилади. Янги тегирмон энергия тежамкор, замонавий технологиялар билан жиҳозланади. Тегирмон учун ускуналар Россия Федерациясидан келтирилади, унинг йиллик қуввати 500 минг тоннани ташкил этади. Инвестиция лойиҳаси амалга оширилгач бу ерда 40 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, жорий йилда уюшма маъсуллигида “Евроцемент груп” холдинг томонидан “Оҳангаронцемент” AЖ ҳудудида қурилиш материаллари класстерини ташкил этиш бўйича умумий қиймати 200 млн. доллар бўлган йирик лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. Эътиборлиси, мазкур бунёдкорлик ишларига 100 млн. AҚШ доллар миқдорида хорижий инвестиция жалб қилинган.
Лойиҳага кўра, бу ерда цементдан тортиб, тайёр темир-бетон маҳсулотларигача ишлаб чиқарилади. Хусусан, йилига 144 минг куб метр бетон, 30 минг куб метр темир-бетон, цемент саноати учун йилига 3500 тонна оловбардош ғиштлар тайёрланади.
Яна бир янгилик, ҳудудда йиллик қуввати 2,4 млн. тоннани ташкил этувчи янги цемент завод қурилади. Заводга жаҳонга машҳур энергия тежамкор, инновацион Тҳйссен Крупп, Гебр Пфеиффер, Aумунд, ИКН, Фивес Пиллард технологиялари ўрнатилади. Бунинг натижасида энергия сарфи 2 баробарга камаяди. Шу билан бирга 400 та янги иш ўринлари яратилади. Қурилиш-монтаж ишлари 2018 йилда бошланган бўлиб, лойиҳа 2020 тўлиқ фойдаланишга топширилади.
Маълумот учун: “Оҳангаронцемент” AЖ Тошкент вилоятидаги энг йирик цемент ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. Завод бугунги кунда йилиги 1,8 млн. тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига эга бўлиб, бу Ўзбекистонда цементга бўлган талабнинг 22 фоизини ташкил этади.