“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда


“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан қурилиш материаллари саноатига маҳаллий ва хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш орқали кўплаб йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида мамлакатимизда сифатли, импорт ўрнини босувчи, янги турдаги энергия тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.


Олиб борилган саъйи-ҳаракатлар натижасида 2019 йилда 20 та инвестиция лойиҳаларига 260.3 млн. AҚШ доллар, шундан хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига 210,6 млн AҚШ доллар миқдорида инвестиция маблағлари ўзлаштирилди. 2020 йилда 17 та лойиҳага 357,9 млн. доллар миқдорида инвестиция жалб қилиш режалаштирилмоқда.


Йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда


Ҳудудларни саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурларига асосан дастлабки рўйхатга асосан 2019 йилда қурилиш материаллари соҳасида 866 та лойиҳалар бўйича умумий қиймати 1,3 млрд. доллар маблағлар ўзлаштирилди. Дастлабки шакллантирилган лойиҳалар рўйхатига асосан 2020 йилда 667 та лойиҳаларга 1,5 млрд доллар миқдорида инвестициялар жалб қилиш белгиланган.


Ўтган йилда кўплаб йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Хусусан, умумий қиймати 10 млн. AҚШ доллари бўлган, йилига 200 минг дона санитар-техник буюмлар ишлаб чиқарувчи “Греат Wалл Cерамиc” МЧЖ ҚК, лойиҳа қиймати 38 млн. AҚШ долларлик, йилига 180,0 минг тонна металл арматура тайёрлаш имкониятига эга “Рун Тонг Метал Индустриал” МЧЖ ХК, йиллик қуввати 180 минг кв. метр йирик панелли темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Евро Глобал Инвест” МЧЖ каби корхоналар ишга туширилди.


Йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда


2019 йилда цемент ишлаб чиқариш бўйича Наманган вилоятида “Наманган цемент” МЧЖда йилига 200,0 минг тонна, Сурхондарё вилоятида “Сурхонцементинвест” МЧЖда 450 минг тонна, Фарғона вилоятида “Турон Эко Цемент Групп” МЧЖда 600,0 минг тонна ва “Шўрсувцемент” МЧЖда 100,0 минг тонна ишлаб чиқариш имкониятига эга янги корхоналар ўз фаолиятини бошлади.


Шунингдек, керамик плитка ишлаб чиқариш бўйича “ЭМГ” МЧЖ, “Греат Wалл Cерамиc” МЧЖ ҚК ва “Люх Гранит” МЧЖ каби корхоналар ишга туширилди. Гипскартон, обой, газобетон, ДСП ва МДФ плиталари, керамик плитка каби мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш ҳисобига саноат маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳажмларини ўсиши таъминланди.


Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида импорт ўрнини босувчи экспортга йўналтирилган замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи янги қувватлар ишга туширилди.




Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech