- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Қорақалпоғистонда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
Республикамизда қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш мақсадида ҳудудларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, мамлакатимизнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланмиш Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бу борада тизимли ишлар йўлга қўйилган. 2020-2022 йилларда бу ерда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 44,5 млн доллар бўлган жами 142 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Эътиборлиси, бунинг учун 16,6 млн доллар бўлган хорижий инвестициялар жалб қилинади. Йирик инвестиция лойиҳалари асосан ҳудуднинг Элликқалъа, Aмударё, Беруний, Қораўзак, Мўйноқ, Шуманай, Чимбой, Нукус туманларида ишга туширилади.
Энг йирик лойиҳалардан бири Элликқалъа туманида амалга оширилади. Бу ерда “БУСТОН ЛИМЕ СТОНЕ” МЧЖ томонидан оҳак ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳа қиймати 21 млрд 300 млн сўмни ташкил этади. Эътиборлиси мазкур ишлаб чиқариш жараёнига Жанубий Кореянинг "S.O.M" Cо. Лтд компанияси томонидан 2,4 млн. доллар миқдорида хорижий инвестиция киритилади. Корхона жорий йил биринчи чорак якунида ишга тушиши режалаштирилган.
Яна бир инвестиция лойиҳасининг қиймати 23 млрд. 541 млн. сўм бўлиб, "НУКУС БЕТОН" МЧЖ томонидан Нукус туманида темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ташкил этилади. Бу ерда йилиги 12 минг куб метр бетон маҳсулотлари тайёрланади. Режага кўра лойиҳа жорий йил охирига амалга оширилиб, бу ерда 30 га яқин янги иш ўринлари яратилади. Жорий йилда Мўйноқ туманида ҳам йиллик қуввати 50 минг куб метр қамишдан (ДСП) панел ишлаб чиқариш қувватига эга корхона ҳам ўз фаолиятини бошлайди. Ушбу лойиҳа “МУЙНAК ЛДСП” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган бўлиб, унинг қиймати 66 млрд. сўмни ташкил этади.
Жорий йилда ҳудда каолинни қайта ишлавчи корхона ҳам ташкил этилади. Лойиҳа ташаббускори "Қарақалпақ Каолин" МЧЖ бўлиб, унга 300 минг доллар миқдорида чет эл инвестицияси жалб қилинган. Бу ерда йилига 30 минг тонна каолин хом-ашё тайёрланади. Корхона фаолиятини бошлаши билан 60 нафар қорақалпоғистонлик ёшлар иш билан таъминланади.
Шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида 2020-2021 йилларда гранит ва фарфоритни майдалашни ташкил этиш, профирит тошини қайта ишлаш, темир бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шағал ишлаб чиқаришни ташкил этиш, плита, блок, шлакблок, ғишт ишлаб чиқаришни ташкил этиш, профнастил черепитса ишлаб чиқаришни ташкил этиш каби бир қанча лойиҳалар амалга оширилади.