Қурилиш материаллари соҳасида Туркия давлати билан ҳамкорликда янги корхоналар фаолияти йўлга қўйилмоқда


Кейинги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.


Туркия давлати билан ҳамкорликда (5).жпг


Жумладан, Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари яхши йўлга қўйилган бўлиб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар йилдан-йилга ривожланиб бормоқда.


Туркия давлати билан ҳамкорликда (2).жпг


Икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва қатъияти туфайли стратегик шериклик муносабатлари янги босқичга чиқди. Бу мамлакатларимиз ўртасида турли соҳалардаги алоқалар фаоллашгани, савдо ҳажми ортгани, маҳсулотлар айирбошлаш номенклатураси кенгайгани, халқларимиз ўртасида борди-келди кўпайганида ҳам намоён бўлмоқда.


Туркия давлати билан ҳамкорликда (4).жпг


Туркия давлати билан барча соҳалар каби қурилиш материаллари саноатида ҳам ишончли ҳамкорлик йўлга қўйилган.


Хусусан, қардош ҳалқ ишбилармон доира вакиллари, йирик компаниялар билан бир қанча инвестиция лойиҳалари амалга ошириб келинмоқда. Шу кунгача Туркия давлати билан ҳамкорликда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 50 дан ортиқ корхона фаолиятини юритмоқда. 2019 йилда инвестиция дастурига кўра 4 та йирик лойиҳа амалга оширилди. Хусусан, Aнгрен эркин иқтисодий зонасида металлоконструкция ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “ДAЛ ҲЕAВЙ ИНДУСТРИЕС” МЧЖ хорижий корхонаси фойдаланишга топширилди. Aнгрен шаҳрида туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда “СИСТЕМ ПЛAСТИC” компанияси ишга туширилди. Бу ерда жаҳон стандартларига тўла жавоб берувчи қувур ва фитинглар ишлаб чиқарилади. Ҳудудда шунингдек, 2019 йилда “AРМЕНТ CОНСТРУCТИОН ЧЕМИCAЛС” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун кимёвий қуришмалар ва қўшимчалар тайёрлаш йўлга қўйилди.


Самарқанд вилояти Ургут эркин иқтисодий зонасида эса Туркиянинг “СAВAСЛAР ТЕСИСAТ ТAAҲҲУТ ВЕ СТИ” компанияси билан ҳамкорликда музлатгич камералари учун сендвич панеллар ишлаб чиқарила бошланди.


Туркия давлати билан ҳамкорликда (6).жпг


Ҳозирда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан Туркия давлатининг “МУТЛУ МAКИНA”, “ЭCЗACИБAСИ ГРОУП”, “СУAПЙ ДЕМИРЕЛ” ҳамда “AРМЕНТ CОНСТРУCТИОН” компаниялари билан янги турдаги, энергия тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.


Туркия давлати билан ҳамкорликда (3).жпг



Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech