- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Қурилиш материаллари саноатида инвестиция салмоғи ошмоқда
2019 йилда соҳада ўзлаштирилган инвестициялар салмоғи 1,3 млрд долларни, шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 680,4 млн долларни (52%) ташкил этди. Бу кўрсаткич 2016 йилга (360,2 млн доллар) нисбатан қарийб 4 бараварга кўп. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни (72,5 млн доллар) оқими эса 9 баравардан ошди.
Шу жумладан, 2019 йилда ишга туширилган лойиҳалар сони 799 тани ва уларга сарфланган инвестициялар миқдори 583,0 млн долларни ташкил этди, шундан:
Республика инвестиция дастури (2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сонли қарор) доирасида умумий қиймати 334,4 млн доллар бўлган 42 та йирик лойиҳа;
Ҳудудларни ривожлантириш дастури доирасида умумий қиймати 248,6 млн доллар бўлган 757 та лойиҳа ишга туширилди.
Бунда, асосан маблағлар замонавий, энергия тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаларига қаратилди. Жумладан, 2019 йилда 3,5 млн тонна цемент, 150 минг куб метр темир-бетон маҳсулотлари, 1,8 млн рулон гулқоғоз (обои), 200 минг дона санитар-техник буюмлар, 180 минг тонна қурилиш арматураси, 27 млн дона керамик блоклар, 35 минг куб метр газобетон блоклари, 30 минг дона смесител, 10 млн кв метр гипсокартон листлари, 250 минг кв метр декоратив панеллар, 10,2 минг тонна лак-бўёқ маҳсулотлари, 2,7 млн кв метр керамик плиткалар ишлаб чиқариш каби янги қувватлар яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4563-сонли қарорига асосан 2020-2022 йилларда умумий қиймати 6 059 млн долларга тенг 120 та қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган.
2020 йилнинг ўзида барча манбалар ҳисобидан ушбу 120 та лойиҳа бўйича 1,8 млрд доллар, шу жумладан хорижий инвестициялар ҳисобидан 1,4 млрд доллар ўзлаштириш ва 64 та лойиҳани эса ишга тушириш кўзда тутилган.
Ушбу лойиҳаларни 2020 йилда ишга тушириш натижасида 5,1 млн тонна цемент, 22 млн кв метр силлиқ (флоат) қурилиш ойнаси, 2,5 млн кв метр линолеум, 100 минг кв метр стеклокристалит, 750 минг куб метр газобетон блоклари, 50 минг дона санитар-техник буюмлар, 200 минг куб метр ДСП плиталари, 240 минг тонна қуруқ қурилиш аралашмалари ишлаб чиқариш ва 800 минг кв метр табиий пардозбоп тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш каби қувватлар яратилади.