Табиий пардозбоп тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш кенгайтирилади


Табиий пардозбоп тошларни қайта ишлаш мамлакатнинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикасида кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан пардозлаш ишлари хажми ортиб бормоқда. Турар-жой бинолари, жамоат ва саноат биноларини қуришда пардозловчи материаллар сифатида табиий пардозбоп тошлардан қайта ишланган плиталар, меъморий маҳсулотлар кенг қўлланиб келинмоқда.

pardozbop tosh

Табиий тош машҳур ва изланадиган қурилиш материаллари тоифасига киради. Унинг экологик тозалиги, узоқ хизмат қилиш муддати, табиий тузилиш, турли хил шакллар ва ранглар уни кенг кўламда қурилиш, ободонлаштириш, йўлак ва йўл четлари, йўл ва платформаларни ётқизишда ишлатиш имконини беради.


Шунингдек бугунги кунда табиий пардозбоп тош маҳсулотларидан биноларни безатиш учун турли хил фасад тизимларида фаол фойдаланилмоқда.


Ҳозирги кунда 101 та табиий пардозбоп тош (мармар, гранит, габбро ва h.k.) конлари давлат заҳирасига киритилган (умумий заҳираси – 118,7 mln.m3) бўлиб, шундан 51 та кондан ёки 43%дан (50,9 mln.m3) фойдаланилиб келинмоқда.


2018 йилда табиий пардозбоп тош конларидан жами 209,0 mln.m3 мармар, гранит, габбро ва бошқалар қазиб олинган. Бу 2017 йилга (131,5 mln.m3) нисбатан 37 % га ортганлигини кўрсатади.

Mamlakatda tabiiy pardozbop toshlarni qazib olish va qayta ishlash kengaytirilmoqda

Эътиборлиси, 2019 йилда 1,0 млн. долларлик 2,5 минг тонна таббий ва пардозбоп тошлар экспорт қилинган.


2018 йилда табиий пардозбоп тошларни қайта ишлашга ихтисослашган 155 та корхона томонидан 4,5 mln.m.kv дан ортиқ мармар, гранит, габбро ва бошқалардан плиталар, меъморий маҳсулотлар (йўл ва йўлак бордюрлари, архитектуравий маҳсулотлар ва бошқалар) ишлаб чиқарилган бўлса, бугунги кунда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилган йирик инвестиция лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида республика ҳудудида табиий пардозбоп тошларни қайта ишлашга ихтисослашган 200 дан ортиқ корхоналар фаолият юритмоқда.


Яна бир маълумот, ушбу йўналишда ишлаб чиқаришни ҳажми ва сифатини янада ошириш мақсадида шу кунгача табиий пардозбоп тошларни (мармар, гранит, габбро ва бошқалар) қазиб олиш ҳамда геология қидирув ишлари олиб бориш учун тадбиркорларга 118 та лицензиялар берилган.


2019-2021 йилларда табиий пардозбоп тошларни (мармар, гранит, габбро ва бошқалар) қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича бир қатор инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Натижада йиллик ишлаб чиқариш қуввати қарийб 3,0 млн. метр квадратни ташкил этади.


Йирик лойиҳалар Тошкент ("Бест Стоне Сервиcе" МЧЖ - 60 минг квадрат метр), Жиззах ("Гранит Ҳилл" МЧЖ - 50 минг квадрат метр), Сурхондарё ("Cомфорт инерт сервиcе" МЧЖ - 300 минг квадрат метр), Навоий ("Мармаробод" МЧЖ - 1,2 млн.квадрат метр, "Фаридбек Зафарбек" МЧЖ - 100 минг квадрат метр, "ТРAДЕ ПРОДУCТИОН ИНТЕРНAТИОНAЛ" МЧЖ ҚК - 250 минг квадрат метр, "ГAЗГAН СТОНЕ" МЧЖ - 180 минг квадрат метр, "СТОНЕ СТAНДAРТ ГРОУП" МЧЖ - 40 минг квадрат метр) вилоятларида амалга оширилади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech