- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- “Қурилиш - УзБуилд 2020” кўргазмаси бошланди
Бугун пойтахтимиздаги "Ўзекспомарказ" МКМда ХХI Ўзбекистон Халқаро "Қурилиш - УзБуилд 2020" кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Ҳар йили анъанавий тарзда алоҳида эътибор қозонадиган ва қурилиш жамиятида ўзини намоён этган ушбу халқаро саноат майдонида маҳаллий ва хорижий қурилиш материаллари, технологиялар ва махсус асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчиларнинг энг сара ютуқлари ва тажрибалари намойиш этилади.
Ушбу халқаро анжуман Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси, "ҚурилишМашЛизинг" Республика ихтисослаштирилган лизинг компанияси AЖ, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда "Ўзекспомарказ" МКМ ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
УзБуилд 2020
Халқаро тадбир "Ўзекспомарказ" МКМ кўргазма майдонининг 19000 квадрат метрдан ортиқ ҳудудини эгаллаган. Эътиборлиси жорий йилги кўргазмада рекорд миқдордаги компаниялар ва брендлар иштирок этмоқда. Хусусан, ривожланган 25 та мамлакатлар Aвстрия, AҚШ, БAA, Германия, Грузия, Дания, Испания, Италия, Корея Республикаси, Лихтенштейн, Озарбайжон, Полша, Португалия, Россия, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Украина, Финляндия, Хитой, Швейсария, Юнонистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистондан 400 дан ортиқ компаниялар ўз маҳсулот ва хизматларини таклиф этишмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жорий йилги анжуманда 175 компания биринчи маротаба иштирок этмоқда, уларнинг 134 нафар халқаро ва 25 нафар маҳаллий ишлаб чиқарувчилардир.
УзБуилд 2020
“УзБуилд-2020” халқаро кўргазмаси Қурилиш ва безаш материаллари, Интерер ва дизайн, Деразалар, Эшиклар, Фасад, Aсбоблар ва маҳкамлаш, Керамика ва пардозлаш тошлари, Кўчмас мулк, Уй қурилиши, Aрхитектура ва декоратив дизайн ёруғлик, электр, Ландшафт ва кўкаламзорлаштириш бўлимларига бўлинган ҳолда ўтказиляпти.
Миллий гуруҳларни намойиш этувчи Европа мамлакатлари орасида - экспозицияси майдонини сезиларли даражада оширган Германия давлатидан 30 компания кўргазмада иштирок этяпти. Германия ишлаб чиқарувчилари кенг турдаги ускуналар, технологиялар, қурилиш маҳсулотлари ва бутловчи қисмларини тақдим этмоқда.
УзБуилд 2020
Тадбирда ҳар йили қатнашиб келган Туркиядан эса 129 та компания билан кўргазмада маҳсулотларини намойиш этяпти.
Халқаро кўргазма доирасида "ИCCИ 2020" иккинчи Халқаро қурилиш саноати анжумани, семинарлар, маърузалар ва маҳорат дарслари, шунингдек профессионал учрашувлар ва мунозаралар, янги қурилиш технологиялари ва меъморчилик ечимларининг тақдимотлари бўлиб ўтади.
“УзБуилд 2020” халқаро кўргазмаси 28 февралга қадар давом этади.
УзБуилд 2020
УзБуилд 2020
УзБуилд 2020
УзБуилд 2020
УзБуилд 2020