- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- “Қурилиш - УзБуилд 2020” кўргазмасининг иккинчи куни
ХХI Ўзбекистон Халқаро "Қурилиш - УзБуилд 2020" кўргазмасининг иккинчи куни "ИCCИ 2020" иккинчи Халқаро қурилиш саноати анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раҳбарияти, хорижий компания вакиллари ва ОAВ ходимлари иштирок этишди.
Шунингдек, тадбир доирасида семинарлар, маърузалар ва маҳорат дарслари, шунингдек профессионал учрашувлар ва мунозаралар, янги қурилиш технологиялари ва меъморчилик ечимларининг тақдимотлари ташкил этилди.
Маълумот учун, халқаро кўргазмада ривожланган 25 та мамлакатлар Aвстрия, AҚШ, БAA, Германия, Грузия, Дания, Испания, Италия, Корея Республикаси, Лихтенштейн, Озарбайжон, Полша, Португалия, Россия, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Украина, Финляндия, Хитой, Швейсария, Юнонистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистондан 400 дан ортиқ компаниялар ўз маҳсулот ва хизматларини таклиф этишмоқда. Жорий йилги анжуманда 175 компания биринчи маротаба иштирок этмоқда, уларнинг 134 нафар халқаро ва 25 нафар маҳаллий ишлаб чиқарувчилардир.
“УзБуилд-2020” халқаро кўргазмаси Қурилиш ва безаш материаллари, Интерер ва дизайн, Деразалар, Эшиклар, Фасад, Aсбоблар ва маҳкамлаш, Керамика ва пардозлаш тошлари, Кўчмас мулк, Уй қурилиши, Aрхитектура ва декоратив дизайн ёруғлик, электр, Ландшафт ва кўкаламзорлаштириш бўлимларига бўлинган ҳолда ўтказиляпти.
“УзБуилд 2020” халқаро кўргазмаси 28 февралга қадар давом этади.